Ушбу хабарни қайта чиқаришимга сабаб, минг афсуски Тошкентдаги айрим туманларнинг (барчаси эмас) паспорт столларида ҳалигача 5 йил стажга эга давлат ташкилотлари ходимларини доимий рўйхатга қўйишни рад қилишаётган экан.
Агар сиз давлат ташкилотида 5 йил стажга эга бўлсангизу, ишхонангиздан берилган маълумотнома асосида доимий рўйхатга қўйишни рад этишаётган бўлса, билингки, ўша рад қилаётганлар қонунларни очиқдан-очиқ бузмоқда. Улардан ёзма рад жавоби беришни талаб қилинг ёки Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.
👉 @xushnudbek 👈
Ассалому алайкум! Бир саволим бор эди. Мен Навоий вилояти Хатирчи туманидаги мактабда УТИБД Уринбосари бўлиб ишлайман. Шу йили магистратурага (Миллий Университетга Геология факултетига ) ўқишга кирдим. Энди мактаб директори ва туман ХТБ кадр булими ўқишга кирганимни сабаб қилиб, ишдан бушаш ёки уз хисобимдан таътил олишим кераклигини айтябди . Мактаб директори эса туман ХТБ га айтиб тўлиқ иш ставкамни ярим ставкага туширмоқчи. Бу қанчалик тўғри? Жавоб учун олдиндан рахмат!