Тарихдаги энг шармандали натижаЎзбекистон ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионати саралашининг ушбу босқичида қолиб кетмоқда. Илгари ҳар доим бу босқичдан ўтган эдик. Қолганлар юксалиш сари қадам ташласа, биз аксинча кундан-кун ботқоққа ботиб кетаверамиз.
Бир ҳисобдан шарманда мураббий Абрамов бошчилигидаги терма жамоа йигитларига катта раҳмат, бизни 1 йил асаббузарликлардан асраб қолди. Барака топинглар, бутун халқни ўйлайдиган жонкуяр футболчилар асли шунақа бўлиши керак.
Яна ва яна қайтараман: бюджетдан футбол учун сарфланадиган бебилиска пуллар, профессионал футбол клубларга бериладиган юз миллиардлаб маблағларга рози эмасман, бизнинг футбол шунчаки текинхўрлар маконига айланиб қолган. Ундан кўра, шу пулларни мактаб қуришга сарфласак, миллат келажаги учун кўпроқ фойда бўларди.
👉 @xushnudbek 👈
25.01.2018 йил
«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз. Миллий терма жамоа 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. Бу Президент топшириғи. Федерацияда пул бўлади, бундан хавотир олманг, биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам берадиганлар бор», – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Раматов Очилбой Жуманиязович
16.06.2021 йил
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига ҳам чиқа олмади ва ўз тарихида илк бор иккинчи босқичдаёқ ЖЧ йўлланмасидан маҳрум бўлди.
#Бажарилмаган
👉 @menvadaberaman
Messi kim edi talantli ammo pakana kambaģal. Bizda yoq deyszmi shunaqalar tiqilib yotipdi talant ham mehnat qiladigan bolla ham ammo pul..... bolmasa 1 tiyn yuq chiqadigan mard bolalarni yigib yevropaga etib motiv berib bitta bitta shuģullanib tarbiya beradigan yoq.. gapirman desa gap kop ammo harakat bolmasa bir tiyn gapirganni harakat qilsa ham puli bolmasa 1 tiyn mana axvolimiz qoyilll👍👏👏👏