Қўшни давлатларда масофавий таълимда ўқиётганларнинг ўқишини кўчириш юзасидан
Кеча Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигидаги анжуманда кўпчилик сўраётган яна бир масала бўйича савол бердим.
Қўшни давлатлардаги ОТМларда масофавий асосда ўқишини кўчириш учун ариза берган талабалар тақдири бироз ҳавода осилиб қолгандек гўё. Кимдир ўқишни кўчиришга рухсат деса, яна кимдир Давлат қабул комиссияси баённомасида рухсат берилмаган, шунинг учун иложи йўқ дейди.
Бу мавҳумлик ортидан минглаб талабалар нима қилишини била олмаяпти.
Ушбу масалага жавоб берган Олий ва ўрта махсус таълими вазири Иномжон Мажидовнинг айтишича,
қўшни давлатлардаги ОТМларда масофавий таълим олаётган талабаларни ўқишини кўчиришга тўсқинлик йўқ, бу ҳақда ОТМларга ҳам тегишли кўрсатма берилган.
Аммо бу ерда бир жиҳати муҳим. Муаммо шундаки, қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш акцияси эълон қилингач, ушбу қулай вазиятдан фойдаланиб қолиш истагида бўлган "олғирлар" сохта ҳужжатлар тайёрлашга тушиб кетишган. «Натижада қўшни давлатда ўқияпман» дейдиганлар сони кутилмаганда кескин ошиб кетган. Бу ҳолат айниқса масофавий таълим шакли билан кузатилган
(чунки бу шаклда сохта ҳужжат қилиш бирмунча осонроқда).
Шунинг учун, масофавий таълимда ўқиётган талабаларнинг маълумотномаларининг ҳақиқийлигини текшириш, уларни ҳақиқатда қўшни давлатга ҳеч бўлмаса бир марта бўлса-да, борган ёки бормаганини аниқлаштириш учун жараён бирмунча чўзилиб кетган.
«Агар ҳақиқатдан масофавий таълимда ўқиганлиги тўлиқ исботланган тақдирда уларнинг ўқишини кўчириш ва Ўзбекистонда талабаликка қабул қилиш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея таъкидлади Олий ва ўрта махсус таълим вазири.
Йиғилишда ушбу масала кўпчиликни ўйлантираётгани сабабли вазирлик расмий саҳифаларида бу бўйича батафсил тушунтириш беришларини илтимос қилдим. Вазирлик тез орада ана шундай расмий тушунтириш беришга ваъда қилди.
👉 @xushnudbek 👈
Shartnoma !?
Logn - parol !?
Raznitsalar !?
Qachon tulaqonli tarzda unversitetlar tomonidan beriladi !??? Qachongacha kutaylik uzbekistonning tulaqonli talabasi bulganimizga qachon ishonch hosil qilamiz haligacha mavhumku ayrim unversitetlarning ishlari.
Бу жуда осон йўли бўлди.
Тожикистондан айниқса, жуда кўп эшитяпмиз. Хужжат тайёрлашаётганини.
Минг текширилса хам, билолмайди, деб ўйлайман. Ўқимасдан, 2-3- курс бўлиш жуда «осон бўлди»
муассасаларидаги мавжуд таълим шаклидан ўзга (бошқа) таълим шаклида ўқиганларга" бу манимча айнан ўша масофавий таълим назарда тутилган. чунки бизда масовавий таълим шу кунга қадар бўлмаганку. кечки ва сиртқи таълим ҳам бизда шу шакллар ташкил этилган. йўналишлар учунгина тадбиқ этилади. бу шахсий фикр
\