Қоидаларни бузган абитуриентлар 5-7 йилгача тестдан четлатилиши мумкин
ДТМ директори Маджит Каримовнинг таъкидлашича, ҳозирда тестга жараёнларида қоидаларни бузган абитуриентлар имтиҳондан четлатилади.
Аммо бундан бошқа қўшимча жазо қўллаш ваколати ДТМда йўқ.
“Айни кунларда Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда, хорижий тажрибани ўрганяпмиз. Қўпол қоидабузар абитуриентларни 5-7 йилгача кейинги имтиҳонларда иштирок этиш ҳуқуқини чекловчи норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда”, - деган Маджит Каримов.
❗️P.S.: бу таклифни анчадан буён бериб келамиз. Аммо муддат жуда катта. 5-7 йил ўта шафқатсиз жазо.
Таклифим: қоидабузарликларнинг оғирлик даражасига қараб, турли муддат кўрсатиш керак. Масалан, қалбаки ҳужжат тайёрлаш ёки бировнинг ўрнига кириш — қўшимча яна
3 йил, тестда телефон/шпаргалкадан фойдаланиш, ўзгаларга ёрдам бериш —
2 йил, телефон/шпаргалка олиб киришга уриниш —
1 йил.
Бошқа майда ҳолатларга ўша йилнинг ўзида тестдан четлатиш кифоя, қўшимча йил бериш шартмас.
👉 @xushnudbek 👈
Mandatni kechikishi aniq