Давлат тест маркази эртага рўйхатга олиш якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказади2020-йил 22-июл куни соат 11:00 да Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги биносида “
2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари: рақамли маълумотлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади, дея ДТМ матбуот хизмати хабар
бермоқда.
Айтилишича, матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Ражабов Сардор Бахтиёрович, бош бошқарма бошлиғи Ражабов Барно Жўрақулович, бошқарма бошлиғи Қўчқаров Диёрбек Улуғбекович иштирок этади.
Тадбирга барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади, дейилмоқда хабарда.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈