Роппа-роса 4 йил олдин
@xushnudbek каналида
илк пост қолдирилган эди. 4 йил ичида каналда 14 мингдан ошиқ постлар эълон қилинди
(форвардлари билан). Бугунги кунда обуначилар сони 418 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Умуман олганда канал менга кўп нарса ўргатди, тарбиялади. Турли кутилган ва кутилмаган савдоларни бошимга солди, қувончли ва баъзан дилни хира қилувчи вазиятларни туҳфа қилди. Масъулиятли бўлишга, маълумотларни қайта ва қайта текшириш, шошмашошарлик қилмасликка, ўз устимда тинимсиз ишлашга ўргатди.
Энг асосийси каналим менга Сизлардек қадрдон инсонларни берди.
Ўзбекистон ва хориждаги турли нуқталардан мени кузатиб, фикрларимга муносабатлар берадиган, хурсандчилик кунларимда мен билан бирга қувонадиган, баъзан мен учун қайғурадиган, хато қилган пайтларим танқид қилиб, тўғри йўлга бошлайдиган 400 мингдан ошиқ азиз ва самимий яқинларим пайдо бўлди. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг менга берган марҳамати, десам адашмаган бўламан.
Борингизга шукр! Барчангизни ғойибона ҳурмат қиламан.
👉 @xushnudbek 👈
Savollarim bor edi sizga qanday boģlansam buladi
2018 йилдан бошлаб канализга аъзоман. Чунки, ўғлим ўқишга четга кетган йил хозиргидек эсимдан. Ҳар сафар ўзгариш, янгиликларни кузатиб бораман. Корантин вақтида айниқса, уйдан чиқмасдан ҳабардор бўлдик. Катта рахмат, керакли вақтда далда олдим, ўқиш ҳақидаги саволларимга жавобга жавоб топганман. Кам бўлманг! Ишларизга ривож! Яқинлариз бахтига соғ-саломат бўлинг!