5 йил стажга эга ходимларни Тошкентда доимий рўйхатга қўйиш бошландими?
Ҳа, аллақачон бошланган.
Рўйхатнинг 11-1-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларида, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотларида
узлуксиз 5 йил ва ундан ортиқ ишлаётган мутахассислар
(техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) иш жойдан маълумотномага кўра, шунингдек, уларнинг
оила аъзолари (эри, хотини, ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий рўйхатга олинади.
Қандай ҳужжатлар керак?
1) уй эгасининг аризаси;
2) паспорт;
3) фарзандларининг гувоҳномалари;
4) тегишли орган ёки ташкилот маълумотномаси.
Бўлди, бошқа ҳужжат шартмас.
Узлуксиз 5 йил стаж учун фақат битта жойда ишлаш ҳам шартмас, бир нечта ташкилот ҳам бўлаверади. Фақат бир жойдан иккинчисига ишга ўтган оралиқ муддат
1 ойдан ошмаган бўлиши керак.
Батафсил:
YouTube
👉 @xushnudbek 👈
Хусусий ташкилотда ишлаганларга бу имтиёз берилмайдими?
-Бу ерда -"бир нечта ташкилот ҳам бўлаверади"-деганда Рўйхатдаги 60 та ташкилотда 5 йил ишлаши керак дейилмоқдами?
Улар хам вазирлик тасарруфидаку.
Илтимос жавоб беринглар