⚡️Ўзбекистонда 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт
Бу ҳақда бугунги Республика махсус комиссияси йиғилишида
маълум қилинди.
Булар:
➖ аҳоли билан мулоқотга кирувчи хизмат кўрсатиш объектлари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ барча турдаги савдо объектларининг ходимлари;
➖ спорт мактаблари ҳамда иншоотлари ходимлари;
➖ маданий ҳамда кўнгилочар объектлар, дам олиш масканлари ходимлари;
➖ меҳмонхона, уй меҳмонхонаси, хостел, отел, ётоқхона ва кемпинглар ходимлари;
➖ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлар ходимлари;
➖ давлат ва нодавлат таълим муассасалари ходимлари;
➖ ҳарбий хизматчилар;
➖ умумий овқатланиш корхоналари ходимлари (батафсил аудиода);
➖ давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектлар ходимлари;
➖ коммунал хизмат ходимлари;
➖ алоқа ва телекоммуникация объектлари ходимлари;
➖ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари;
➖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.
👉 @xushnudbek 👈
VAKSINA OLINGANINI TASDIQLOVChI BIROR BIR MA’LUMOTNOMA.BERILADIMI? YOKI IShXONADAN SO‘RAShSA, VAKSINA OLDIM, DEB QO‘YOVRAMIZMI?
BILADIGANLAR AYTVORINGLAR.
Ваксинадан кейин хам тез- тез шамоллаяпман, Лекин рухан бу касалликдан кучлидекман.
Рахбарлар олиб булишган, халкни ундаш учун реклама ходом бу видеолар.
Javob aniq bilinib turibdi.....
Vaksina ham shunday, hamma har turli fikrda, lekin vaksina bor bu aniq...