​​Тўловим амалга оширилганини қандай билсам бўлади?

Aбитуриентлар abitur.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганларидан сўнг, “Aбитуриент қайд варақаси” шаклланади.

Қайд варақасининг қуйи қисмида базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида (111.500 сўм) тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.

Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган бўлиб, улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Умуман олганда тўловни Click, Payme, UPAY, Paynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.

Тўловни амалга оширган абитуриентлар тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “Шахсий кабинет”ларидан “Қабул-2020” бўлимига кириб билиб олишлари мумкин.

✅ Бунда, уларнинг қайд варақасининг қуйи қисмидаги инвойс ўрнида “Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.

Изоҳ: Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар рўйхатдан ўтганида уларга инвойс шакллантирилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
👉 @davlattestmarkazi 👈

8 comments

1 marta topwirvotkanlayam tolov qiladimi?
To‘lov muddati qancha
Tolov ikki marta olinibdi mendan. Shuni qanday qilib olsam bo'ladi. Iltimos Shuni yechib bering!!!
bankdan lekin dtm.uz dan tekshirse oʻtmadi deyapti
call markazi bormi
Abdumalik Qosimov
112 615 so’m to’lov qildim😃 Komissiya uchun ham to’lash kerak ekan... #soqqaniqilishkerak