Тўловим амалга оширилганини қандай билсам бўлади?Aбитуриентлар
abitur.dtm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтганларидан сўнг, “
Aбитуриент қайд варақаси” шаклланади.
Қайд варақасининг қуйи қисмида
базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида (111.500 сўм) тўловни амалга ошириш учун инвойс ҳосил бўлади.
Инвойснинг қуйи қисмида онлайн тўлов тизимлари орқали тўловни амалга ошириш учун ҳаволалар жойлашган бўлиб, улар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд.
Умуман олганда тўловни
Click, Payme, UPAY, Paynet каби электрон тўлов тизимлари ёки банк кассалари орқали амалга ошириш мумкин.
Тўловни амалга оширган абитуриентлар тўлов муваффақиятли амалга оширилганини “
Шахсий кабинет”ларидан “Қабул-2020” бўлимига кириб билиб олишлари мумкин.
✅ Бунда, уларнинг қайд варақасининг қуйи қисмидаги инвойс ўрнида “
Тўловингиз муваффақиятли амалга оширилди!” деган хабар чиқади.
Изоҳ: Тўловни амалга оширмайдиган абитуриентлар рўйхатдан ўтганида уларга инвойс шакллантирилмайди.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈