⚡️Прописка бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

👉 Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя. Ортиқча алоҳида тўлов ёки давлат божи йўқ. 100 кв.м.гача бўлган уйлар учун 223 минг сўм давлат божи тўланади холос. 100-200 кв.м. учун 446 минг сўм, 200 кв.м.дан ошиқ бўлса, 669 минг сўм тўланади;

👉 Иккиламчи бозордан номига уй сотиб олганлар Тошкентга 1-банд билан доимий рўйхатга қўйилади. Бунинг учун нотариусдан уйни номингизга расмийлаштириб, ундан кейин кадастр идоралари орқали уйнинг кадастр ҳужжатини ҳам ўз номингизга ўтказишингиз керак. Шундан сўнг, вилоятдан доимий рўйхатдан чиқиб келасиз ва Тошкентдаги миграция бўлимларига (паспорт стол) мурожаат қиласиз;

❗️Қўшимча изоҳ: ўтган сафар аввал вилоятдан рўйхатдан чиқиб келиб, кейин Тошкентда нотариусдан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкинми, деб сўрашган эди. Бундай қилмаслик керак, чунки бундай қилинса, нотариусда муаммо чиқиш мумкин экан, ҳеч қаерда рўйхатда турмайдиган шахсларга нотариус хизмат кўрсатишни рад этаркан (нима учунлигини ҳали тўлиқ тагига етмадим, лекин амалиётда шунақа дейишди). Ўшанчун таваккал қилиб, рўйхатдан чиқишга шошилманг, аввал Тошкентдаги уйни номингизга ўтказиб олинг;

👉 Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳозирча ўз кучида турибди. Лекин буни бекор қилиш ҳақидаги қонун сенатда маъқулланган ва имзолаш учун Президентга киритилган. Ушбу қонун бир ҳафта ичида имзоланиб, расмий эълон қилиниб қолса керак. Шу сабабли янги уй олаётганлар расмийлаштиришга бироз шошмай турсин, тез орада улар ҳам юқорида кўрсатилган оддий 223 минг сўмлик давлат божи тўлашга ўтишади;

👉 Тошкентдаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз стажга эга ходимлар ҳам доимий рўйхатга қўйилади. Бу борада қуйидагиларни билишингиз керак:

➖ ҳозирча бу янги тартиб бошлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аниқ механизмлари белгиланиши керак. Қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин унинг имзоланишини кутишга тўғри келади. Тахминан 1 ойларда чиқиб қолса керак;

➖ ушбу янги тартиб қуйидаги ташкилотлар ходимлари учун амал қилади:
1) давлат ҳокимияти органлари;
2) давлат бошқаруви органлари;
3) хўжалик бирлашмалари (катта эҳтимол билан давлат улуши борлари);
4) давлат ташкилотлари.

➖ нодавлат ташкилотлар ходимлари учун бу тартиб амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ ушбу янги тартиб давлат ташкилотларидаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларига амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага ҳам кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ 5 йил узлуксиз стаж деганда, ҳозирда давлат ташкилотида ишлаётган ва охирги 5 йил давомида битта давлат ташкилотида ишлаган ёки оралиқ 1 ойлик узулишларсиз бир нечта давлат ташкилотларида фаолият олиб борган ходимлар тушунилади;

➖ доимий рўйхатга кириш учун иш жой (лар)идан маълумотнома, катта эҳтимол билан меҳнат дафтарчасидан нусха, рўйхатга қўйилаётган уй эгасининг розилиги ва уй ҳужжатлари талаб этилади. Ташкилот раҳбарининг тавсияномаси ёки бошқа шу каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди;

➖ 5 йил стажи борлар ўзлари билан бирга турмуш ўртоғи ҳамда ўз оиласи бўлмаган фарзандларини ҳам доимий рўйхатга қўя олади.

✅ Яна ҳам қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги прописка тизимини соддалаштиришга оид қуйидаги 2 та ҳужжатни кўриб чиқишингиз мумкин:

• 13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сонли Қонун;

• 22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон Президент Фармони.


👉 @xushnudbek 👈

108 comments

Show 28 more comments
Naniw
Хусусий ташкилотларга тадбик килинмайди деб курсатилган тугрими, энди бу холатда хусусий нотариусларда ишлаган ходимлар стажи хам кирмайдими? Илтимос шу холатгаям масъул ходимлардан билиб ойдинлик киритиб берсангиз!
Авваламбор Ассалому алайкум, битта савол бор иди, хозир опамни номида уй бор Тошкенда, шу уйни узимни номимга утказволсам, ман Тошкент шахрига пропискага кираманми?!
Hozir shuni mavridimi. Odamlar ochdan òlyapti
Makhmud
Рахмат Хушнудбек.Қийнаб турган саволларга етарлича мазмунли жавоб бўлибди.Ишларизга мувоффақият.
Xushnudbek aka bu ham sizning yutuģinggiz , chunki ozmi kòpmi hissangiz bor. Kattakon rahmat kòplab insonlarni qiynab kelgan masala òz yechimini topdi.
Raxmat aka shunaqa qilib tushuntrib turing kop malumot oldim 👏👏👏
Toshkent dan uy sotib olish uchun albatta Toshkentga doimiy ro'yxatga kirish kerakmi? Yashash joyi ni o'zgartirmay nomiga uy sotib olsa bo'lmiydimi?
Йўлдошали Равшанов
Ассалому алайкум. Хушнудбек ака одамлар учун зарур маълумотларни берибсиз раҳмат каттакон.Манда битта савол бор эди.Ман Миллий университетда докторантман. Президентимиз ташриф буюрганларида университет ҳудудида 6 та уй қурилишини айтгандилар.Уйлар қурилди ҳозирги кунда тайёр.Биз уйни бошланғич тўловини тўлаганмиз.Лекин ҳали шартнома тузмадик қурилиш ташкилоти билан.Расман уйни ҳужжатларини тайёрламадик.Саволим ман Тошкентда доимий рўйхатда турмайман.Давлат божини тўлайманми 5% лик.Турмуш ўртоғим Тошкентда доимий рўйхатда туради.Илтимос шу саволга жавоб берсангиз.Олдиндан раҳмат
Йўлдошали Равшанов
Илтимос сиз билан шу масалада боғлансам дегандим
Assalomu alaykum Xushnudbek
Bu safar yahshi izoh beribsiz rahmat
Рахмат сизга Хушнудбек яхши тушунтириб бердингиз ишларизга омад.👏👏👏
Сирожиддин Шодмонов
Ассаломуалайкум.Хушнудбек жуда катта адолатсизлик томири бн купорилди худохохласа.Сизни хизматингиз жуда куп бу узгаришда.Сизга омад,мувафаккият дустим.
Assalomu alaykum, Xushnud aka, 5 yil uzluksiz stajga ega bolgach, xodimi doimiy ro'yxatga kirishi mumkin bolgan tashkilotga oliy ta'lim muassasasi ham kiradimi?? Aniqlik kiritsangiz agar iloji bolsa, iltimos. Oldindan raxmat.
"Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳозирча ўз кучида турибди. Лекин буни бекор қилиш ҳақидаги қонун сенатда маъқулланган ва имзолаш учун Президентга киритилган. Ушбу қонун бир ҳафта ичида имзоланиб, расмий эълон қилиниб қолса керак. Шу сабабли янги уй олаётганлар расмийлаштиришга бироз шошмай турсин, тез орада улар ҳам юқорида кўрсатилган оддий 223 минг сўмлик давлат божи тўлашга ўтишади;"

Утган хафта киритилиб имзоландику (13.05.2020) бу кисми имзоланмадими? Галатику эски уйлар давлат божисиз, янги уйлар учун давлат божи туланса??? 1 хафта ичида имзоланса керак деган маълумотни каердан олдингиз? Аник маълумотми ёки тахминми?
Assalamu alaykum
Xizmatlarizdan Alloh rozi bulsin
Kop qonunlarni shunib foydalanvomiz
Siz orqali
Sizni sabrizi va ximmatizi Alloh ziyoda qilsin!
Guzal Raxmatova
Assalomu alaykum mavzudan biroz uzoqroq bolsada yozmoqdaman 2yil oldin arzon uy joylarga ariza bergan edim o'sha vaqtda uy olgan la boshlangich to'lovini 21-27mln atrofida to'lab olishyituvdi bu yil menga ham uy joy navbati kelibdi borib surishtirsam narxlari 60-80mln boshlangich tolovlari foizlari ham oshib ketgan u uyning arzonligi nimadaligiga tushunmay qoldim hokimiyatdagila qarori shunday deb aytishdi axir bunday bolaversa
bizday Oddiy xalq uy ololmaymizku qarshi city yonida arzon uy bularmush uni arzonlugini bilolmay sarsonman....
Assalomalekum. Uzr. Sizni juda kop sonli odamlar kuzatiwadi. Shuning uchun oxirgi jumladagi ya'ni ''oila a'zolari bo'lmagan farzandlari'' degan joy xato yozilibdi uzr
Show next 59 comments