⚡️Прописка бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

👉 Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя. Ортиқча алоҳида тўлов ёки давлат божи йўқ. 100 кв.м.гача бўлган уйлар учун 223 минг сўм давлат божи тўланади холос. 100-200 кв.м. учун 446 минг сўм, 200 кв.м.дан ошиқ бўлса, 669 минг сўм тўланади;

👉 Иккиламчи бозордан номига уй сотиб олганлар Тошкентга 1-банд билан доимий рўйхатга қўйилади. Бунинг учун нотариусдан уйни номингизга расмийлаштириб, ундан кейин кадастр идоралари орқали уйнинг кадастр ҳужжатини ҳам ўз номингизга ўтказишингиз керак. Шундан сўнг, вилоятдан доимий рўйхатдан чиқиб келасиз ва Тошкентдаги миграция бўлимларига (паспорт стол) мурожаат қиласиз;

❗️Қўшимча изоҳ: ўтган сафар аввал вилоятдан рўйхатдан чиқиб келиб, кейин Тошкентда нотариусдан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкинми, деб сўрашган эди. Бундай қилмаслик керак, чунки бундай қилинса, нотариусда муаммо чиқиш мумкин экан, ҳеч қаерда рўйхатда турмайдиган шахсларга нотариус хизмат кўрсатишни рад этаркан (нима учунлигини ҳали тўлиқ тагига етмадим, лекин амалиётда шунақа дейишди). Ўшанчун таваккал қилиб, рўйхатдан чиқишга шошилманг, аввал Тошкентдаги уйни номингизга ўтказиб олинг;

👉 Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳозирча ўз кучида турибди. Лекин буни бекор қилиш ҳақидаги қонун сенатда маъқулланган ва имзолаш учун Президентга киритилган. Ушбу қонун бир ҳафта ичида имзоланиб, расмий эълон қилиниб қолса керак. Шу сабабли янги уй олаётганлар расмийлаштиришга бироз шошмай турсин, тез орада улар ҳам юқорида кўрсатилган оддий 223 минг сўмлик давлат божи тўлашга ўтишади;

👉 Тошкентдаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз стажга эга ходимлар ҳам доимий рўйхатга қўйилади. Бу борада қуйидагиларни билишингиз керак:

➖ ҳозирча бу янги тартиб бошлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аниқ механизмлари белгиланиши керак. Қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин унинг имзоланишини кутишга тўғри келади. Тахминан 1 ойларда чиқиб қолса керак;

➖ ушбу янги тартиб қуйидаги ташкилотлар ходимлари учун амал қилади:
1) давлат ҳокимияти органлари;
2) давлат бошқаруви органлари;
3) хўжалик бирлашмалари (катта эҳтимол билан давлат улуши борлари);
4) давлат ташкилотлари.

➖ нодавлат ташкилотлар ходимлари учун бу тартиб амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ ушбу янги тартиб давлат ташкилотларидаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларига амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага ҳам кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ 5 йил узлуксиз стаж деганда, ҳозирда давлат ташкилотида ишлаётган ва охирги 5 йил давомида битта давлат ташкилотида ишлаган ёки оралиқ 1 ойлик узулишларсиз бир нечта давлат ташкилотларида фаолият олиб борган ходимлар тушунилади;

➖ доимий рўйхатга кириш учун иш жой (лар)идан маълумотнома, катта эҳтимол билан меҳнат дафтарчасидан нусха, рўйхатга қўйилаётган уй эгасининг розилиги ва уй ҳужжатлари талаб этилади. Ташкилот раҳбарининг тавсияномаси ёки бошқа шу каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди;

➖ 5 йил стажи борлар ўзлари билан бирга турмуш ўртоғи ҳамда ўз оиласи бўлмаган фарзандларини ҳам доимий рўйхатга қўя олади.

✅ Яна ҳам қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги прописка тизимини соддалаштиришга оид қуйидаги 2 та ҳужжатни кўриб чиқишингиз мумкин:

• 13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сонли Қонун;

• 22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон Президент Фармони.


👉 @xushnudbek 👈

108 comments

Show 48 more comments
Assalomalekum. Uzr. Sizni juda kop sonli odamlar kuzatiwadi. Shuning uchun oxirgi jumladagi ya'ni ''oila a'zolari bo'lmagan farzandlari'' degan joy xato yozilibdi uzr
ХГХ
Ассалому алайкум хаммага.Хушнудбек барча килаётган ишларингизга каттакон рахмат.Оллохим сизни ва юртдошларимизни уз панохида асрасин.🤲🤲🤲
Raxmat Xuwnudbek
Mavluda Mamadjonova
Нимага Хушнудбек.уз тохтабколди
Dr.Hasanxon
Assalomu alekum Hushnudbek aka xozir tushunishim bo'yicha ikkilamchi bozor (eski uylarni) o'z nomiga o'tqazib ayttilgan xujjatlarni to'liq tayarlasa propiska qlinadimi (o'z nomiga o'tqazish emas) lekn pasport stollar unaqa qilmayapdiku iltimos shunga kichkina izoh berib otin oldindan rahmat
🥰😍SultonMurodXon🥰🥰
Рахмат...
Assalomu alaykum, birlamchi bozordan uy sotib olish uchun shartnoma qilingan va tulov amalga oshirilgan, lekin hali uy bitgani yoq. Uy bitgandan song Notariusda uy egasiga 5% boj bekor qilingandan song rasmiylashtirilsa boj tolanmaydimi
🥰😍SultonMurodXon🥰🥰
Хушнутбек ака сог саломат булинг...
O'KTAMJON
df
Садоқат
Хушнудбек сизга катта рахмат кўпчиликни қийнаётган саволларга жавоб бердингиз. Оллох сиздан рози бўлсин. Ман тошкент вилоятида яни Чирчиқ шахридаман. Бизда халқ тили билан айтганда горгаз ва сувсоз (совуқ сув) идораларидан справка олиш жуда муаммо. Гозгазга бордим бугун у МИБ га жўнатди. МИБ га борсам "уйингизни кўтариб келинг деди" яни барча хужжатлар йигишаркан . Хужжатлар барчаси ёнимда деб узатсам 1 соат кечга қолдингиз деди. МИБ бор йўғи соат 9 дан 10 гача қабул қиларкан. Хуллас 5 кун олдин наториусга борувдим. 19 майда келасиз деди. Айтмоқчиманки тошкент вилоятида хали хамон ўша " отанга бор онанга бор" юрубди. Тошкент шахрида 15 минутни ичида уйларини ўз номига расмийлаштириб олишяпти.
Салом Хушнидбек, пропискани сентябрь ойидан дейишяпти - шуни хеч укимаган эканман. Жавоб берсангиз роса хурсанд булардим
Bizda ham 5 % muammo, to‘la deyishmoqda bu qaror bo‘yicha qanday, qayerdan bilsa bo‘ladi oldindan rahmat
DALERJON MAJITOV
Assalomu alaykum Xushnudbek yaxshimisiz sizga katta rahmat
Sanobar Mansurova
2 йилдан буен доимий пропискам йук эди, сабаби уйимни жиянимни номига олган дим, карор чикиб уйимни временный пропискам булиб доимий пропискам йуклиги сабабли уйни узимни номимга утказолмадим, саволим уйни кизимни номига утказдим кизим 2банд билан утган йили пропискага утган эди, энди уй кизим номида пропискаси 2 бандли мани яьни онасиман ва акасини доимий руйхатга куя оладими уй иккиламчи уйлардан
Барака топишсин, чин ниятларимиз амлага ошайверсин. Хушнудбек сизга РАХМАТ! Дуне тургунча туринг. Сизни эса табриклаймиз. Хушхабарку бу. Илтимос кайси туманда уттиз? Езворинг тартибини. Вилоятдан чикишимиз керакми паспортга печать куйилдими?
Show next 39 comments