⚡️Прописка бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

👉 Тошкентда пропискаси (доимий рўйхати) йўқ фуқаролар иккиламчи бозордан (яъни эски уйлар) уй сотиб олиш амалиёти аллақачон бошланган. Масалан, пропискаси йўқ фуқаронинг уйи бировнинг номида бўлса, унда бемалол эртагаёқ ўз номига ўтказиб олиши мумкин. Бунинг учун уй номида бўлган шахс ва ҳужжатлар билан нотариусга бориш кифоя. Ортиқча алоҳида тўлов ёки давлат божи йўқ. 100 кв.м.гача бўлган уйлар учун 223 минг сўм давлат божи тўланади холос. 100-200 кв.м. учун 446 минг сўм, 200 кв.м.дан ошиқ бўлса, 669 минг сўм тўланади;

👉 Иккиламчи бозордан номига уй сотиб олганлар Тошкентга 1-банд билан доимий рўйхатга қўйилади. Бунинг учун нотариусдан уйни номингизга расмийлаштириб, ундан кейин кадастр идоралари орқали уйнинг кадастр ҳужжатини ҳам ўз номингизга ўтказишингиз керак. Шундан сўнг, вилоятдан доимий рўйхатдан чиқиб келасиз ва Тошкентдаги миграция бўлимларига (паспорт стол) мурожаат қиласиз;

❗️Қўшимча изоҳ: ўтган сафар аввал вилоятдан рўйхатдан чиқиб келиб, кейин Тошкентда нотариусдан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкинми, деб сўрашган эди. Бундай қилмаслик керак, чунки бундай қилинса, нотариусда муаммо чиқиш мумкин экан, ҳеч қаерда рўйхатда турмайдиган шахсларга нотариус хизмат кўрсатишни рад этаркан (нима учунлигини ҳали тўлиқ тагига етмадим, лекин амалиётда шунақа дейишди). Ўшанчун таваккал қилиб, рўйхатдан чиқишга шошилманг, аввал Тошкентдаги уйни номингизга ўтказиб олинг;

👉 Янги уйларни сотиб олганда давлатга қўшимча тўланадиган шартнома нархидан 5%лик бож ҳозирча ўз кучида турибди. Лекин буни бекор қилиш ҳақидаги қонун сенатда маъқулланган ва имзолаш учун Президентга киритилган. Ушбу қонун бир ҳафта ичида имзоланиб, расмий эълон қилиниб қолса керак. Шу сабабли янги уй олаётганлар расмийлаштиришга бироз шошмай турсин, тез орада улар ҳам юқорида кўрсатилган оддий 223 минг сўмлик давлат божи тўлашга ўтишади;

👉 Тошкентдаги давлат ташкилотларида 5 йил узлуксиз стажга эга ходимлар ҳам доимий рўйхатга қўйилади. Бу борада қуйидагиларни билишингиз керак:

➖ ҳозирча бу янги тартиб бошлангани йўқ. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аниқ механизмлари белгиланиши керак. Қарор лойиҳаси тайёрланган, лекин унинг имзоланишини кутишга тўғри келади. Тахминан 1 ойларда чиқиб қолса керак;

➖ ушбу янги тартиб қуйидаги ташкилотлар ходимлари учун амал қилади:
1) давлат ҳокимияти органлари;
2) давлат бошқаруви органлари;
3) хўжалик бирлашмалари (катта эҳтимол билан давлат улуши борлари);
4) давлат ташкилотлари.

➖ нодавлат ташкилотлар ходимлари учун бу тартиб амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ ушбу янги тартиб давлат ташкилотларидаги техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларига амал қилмайди (лекин нима учун унақа??? Бу масалага ҳам кейинроқ бафуржа қайтамиз);

➖ 5 йил узлуксиз стаж деганда, ҳозирда давлат ташкилотида ишлаётган ва охирги 5 йил давомида битта давлат ташкилотида ишлаган ёки оралиқ 1 ойлик узулишларсиз бир нечта давлат ташкилотларида фаолият олиб борган ходимлар тушунилади;

➖ доимий рўйхатга кириш учун иш жой (лар)идан маълумотнома, катта эҳтимол билан меҳнат дафтарчасидан нусха, рўйхатга қўйилаётган уй эгасининг розилиги ва уй ҳужжатлари талаб этилади. Ташкилот раҳбарининг тавсияномаси ёки бошқа шу каби қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди;

➖ 5 йил стажи борлар ўзлари билан бирга турмуш ўртоғи ҳамда ўз оиласи бўлмаган фарзандларини ҳам доимий рўйхатга қўя олади.

✅ Яна ҳам қўшимча маълумот олиш учун Тошкентдаги прописка тизимини соддалаштиришга оид қуйидаги 2 та ҳужжатни кўриб чиқишингиз мумкин:

• 13.05.2020 йилдаги ЎРҚ-616-сонли Қонун;

• 22.04.2020 йилдаги ПФ-5984-сон Президент Фармони.


👉 @xushnudbek 👈

108 comments

Show 81 more comments
Bobir Sulaymonov
Yo'q, eski uylardan aka
Бошка нотариусга учрашинг
Bobir Sulaymonov
Rahmat, charchamang
Bobir Sulaymonov
Rahmat, charchamang
Агар яна шунака дийишса,адлия вазирлигига мурожат килинг
Bobir Sulaymonov
Ho'p, rahmat !
🕊
Агар яна шунака дийишса,адлия вазирлигига мурожат килинг
Hech qaysi tumanda asossiz ravishda ro‘yxatga olmaslikka yo‘l qo‘yilgani yo‘q. Siz ertalab yaxshi niyatda borib uchrashing. Albatta hursand bo‘lib kelasiz....
Bobir Sulaymonov
Yo'q, eski uylardan aka
Eski uylarga ham rasmiylashtiryapti.
? ?
Hech qaysi tumanda asossiz ravishda ro‘yxatga olmaslikka yo‘l qo‘yilgani yo‘q. Siz ertalab yaxshi niyatda borib uchrashing. Albatta hursand bo‘lib kelasiz....
Рахмат, айтганиздек булсин. Демак хозирча вилоятга шошилмай, паспорт столга учрашиш керак. Кадастр таййор хаммаси
Bobir Sulaymonov
? ?
Eski uylarga ham rasmiylashtiryapti.
Demak 5 yil degan muddat yo'qa aka ?
Bobir Sulaymonov
Assalomu alaykum, biz uy sotib olmoqchi bo'ldik keyin notariusga bordik. Notarius uyni nomizga o'tkazib beramiz lekin doimiy ro'yxatga 5 yildan keyin qo'yilasiz dedi. Shu to'g'rimi ? Agar 5 yildan keyin qo'ysa unda masalan mashinaga 01 nomer taqish imkoniyati yo'qda shundaymi ? Avvalgi nomerda yuraveramizmi ? Rahmat
Siz notariusda faqat uyni oldi-sotdi shartnomasini rasmiylashtirasiz. Notarius sizga oldi-sotdi shartnomasini beradi. Notarius “Ko‘chmas mulk obyektiga bo‘lgan huquqlarni davkat ro‘yxatidan o‘tkazilgani to‘g‘risida Davlat Reestri”dan ko‘chirma berarkan. Shuni olib Toshkentdagi tumaniz pasport stoliga borasiz. Qolgani yuqoridagi tartibda amalga oshiriladi.
Bobir Sulaymonov
Tushunarli, rahmat. Charchamang.
5 yil haqida gap-so‘z bo‘lishi mumkin emas. Bu haqda farmonda ham, qonunda ham ko‘zim tushmadi.
Bobir Sulaymonov
Umriz uzoq bo'lsin, biz to'xtab turgandik shunday deganiga.
Кузикулова Д.М.
Ассалом-алайкум. Тошкентда поопискаси йук фукаролар иккиламчи бозордан Ипотека кредитига уй сотиб олса буладими?
? ?
Тартиби билан таништирмоқчиман. Аввало, ўз уйига эга лекин бу уй бировнинг номида бўлган ҳолатда жараён бундай бўлар экан: 1. Уйдаги барча тўловларни тўлиқ амалга ошириш зарур (иссиқ сув, отопления, совуқ сув, газ, свет, мусор, жек тўлови, мол-мулк солиғи). 2. Уй эгасини оформить қилишга чақиришдан бир, икки кун аввал кадастр, уй эгасининг инн ва паспортини олиб исталган нотариусга бориб шу уй бўйича ҳеч қандай таъқиқ ёки қарздорлик йўқлигини текширтириб олиш зарар қилмайди (уй эгасини олиб келиб оформить қиламан деб турганизда қарздорлик ёки таъқиқ чиқиб қолса, ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун албатта олдин текширтириб олинг. Буларни текширтириб олиш баъзан пуллик бўлиши мумкин. Агар уйда қарздорлик ёки таъқиқ бўлса, қаерга бориш ва нима қилиш кераклиги ҳақида нотариусдан яхшилаб тушуниб олинг). 3. Агар ҳаммаси жойида бўлса (қарздорлик ёки тақиқ бўлмаса) уйнинг қонуний эгаси (эр/хотин) паспорти, загс гувоҳномаси, инн ва албатта уйнинг ҳужжати (кадастри), уйни олмоқчи бўлган кишининг ўзи, инн, паспортини олиб исталган нотариусга бориб уйни олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкин. Нотариусда ҳаракатлар учун онлайн тарзда тўловлар амалга оширилар экан. Телефонизга Peyme программасини юклаб олсангиз янада осон бўларкан. Тўлов уй майдони 100 кв/м.гача бўлганида давлат божи - 223000, герб йиғими - 22300, нотариуснинг пуллик хизматлари - 123000, яна 1-2 та техник ҳаракатлар учун 20-30 минг сўм атрофида бўларкан. Шундан сўнг кадастрда рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қилиш керак. Кадастрдан смс хабар келганидан кейин (бу 1-2 кун кутилади) ўша нотариусга бориб кадастр қоғози олинади (ҳозир аввалгидек, ҳужжат кўтариб кадастр идорасига борилмас экан ва кадастр яшил китоб шаклида эмас балки, оддий бир вароқ қоғоз бўларкан). 4. Кадастр қоғозини олиб, паспорт (эр/хотин), загс гувоҳномаси, болаларнинг метркаси (агар болалар бўлса) билан туман паспорт столига борасиз. У ерда ўрнатилган тартиб бўйича ариза ва зарурий ҳужжатлар тўлдирасиз. Йиғган ҳужжатларни туман Паспорт столидаги масъулга тақдим этиб, бир текширтириб оласиз. Шунинг билан Тошкентдаги ишлар вақтинча тамом (юқоридагиларнинг ҳаммасига кўпи билан 3 кун вақт кетади. Буларга мен 2 кунда улгурдим). 5. Вилоятдаги паспорт столига борасиз, зарурий ариза ва ҳужжатларни йиғасиз. Шу вақтнинг ўзида туман мудофаа бўлимига бориб ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқарасиз. Яна паспорт столига қайтиб бориб, (агар оилавий рўйхатдан чиқиш керак бўлса ҳужжатлар ҳамма учун қилинади) паспортга рўйхатдан чиқарилди, деб штамп, печать бостирасиз ва зудлик билан Тошкентга қайтасиз. Йўлда ўта хушёр ва эътиборли бўлинг! Тезликни ошириб, шаҳарга етиб келгунизча отнинг калласилек радар ҳаққи қилиб келманг! Йўлга чиқишдан аввал тўйиб ухлаб олинг! Имкони бўлса кечқурун юрманг! 6. Тошкентга келиб, туман мудофаа бўлимига кириб ҳарбий гувоҳномани рўйхатга қўйдирасиз. 7. Туманиздаги Паспорт столига кириб паспортни ва ҳужжатларни (прописка олиш учун олдиндан тайёрлаган ва масъул кўриб берган папка) топширасиз ва ўзлари айтган вақтда қайта кирасиз. Қайта кирганизда оламшумул воқеани гувоҳи бўласиз! Қарабсизки, паспортизни керакли вароғига ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИЛДИ, деган штамп билан ГЕРБЛИ печать қўйилган!!! Ва ниҳоят кўнглиздан бир нималар ўтиб кетади! Ўтаётган хислариззи сўз билан тарифлолмайсиз! Кўзингизда қувонч ва аламли ёш милтиллайди лекин ёш оқмайди. Шу онда яна кўнглиздан аллақандайдир бир нималар ўтиб кетади! Бу ҳаммаси яхшиликка! Азизларим, Сизни ҳам табриклайман! Сиз ҳам Тошкентнинг доимий аҳолси қаторидан жой олдиз!
Rahmat kattakon!
Улмас Шодмонов
Ассалому алайкум Хаммага.
Хушнудбекни Оллох КУЛЛАСИН!
Кимда маьлумот бор качон прописка у.н 5% Давлат божини бекор килишади???
Шерзод.
Ассалому алайкум бир ёрдамилар керак маслаҳат берворилар илтимос. Давлат ташкилотида ишлаганимга 5 йилдан ўтди. қарор кучга кирди деб наманган вилоятидан пропискадан чиқариб бугун опкелибман. паспортни столга борсам қарор ҳали кучга кирмади деб қайтаришди нима қилишга ҳам бошим қотиб қолди. 94 2742990 шу номердаман йўл кўрсатиб юборилар карантин даври бўлса яна қайтариб оббормайин водийга бориб келиш ўзи бўмайди бу вазиятда.
Assalomu aleykum ikkilamchi bozordan uy olinsa 1-band bilan doimiy ro'yxatdan o'tkazilishi qaysi qonun hujjatlari bilan tasdiqlangan. Iltimos toliqroq malumot bersangiz
🕊Radjabova Munisa 🎓🕊
Assalomu aleykum hayrli kun . Toshlentdagi uyimga Qarshi shaxrida doimiy ròyxatda turadigan kòp bolali qizimni ham ròyxatga kiritmoqchi edim, erini emas faqat uzini, uy onasiman meni nomimda. Lekin ertaga uyni o'g'limni nomiga o'tqizib bermoqchi bo'lsam qizim va uni erini roziligi talab etilmaydimi. Iltimos vaqtingiz bo'lganda javob yozib yuborsangiz oldindan javob uchun katta rahmat.
? ?
Тартиби билан таништирмоқчиман. Аввало, ўз уйига эга лекин бу уй бировнинг номида бўлган ҳолатда жараён бундай бўлар экан: 1. Уйдаги барча тўловларни тўлиқ амалга ошириш зарур (иссиқ сув, отопления, совуқ сув, газ, свет, мусор, жек тўлови, мол-мулк солиғи). 2. Уй эгасини оформить қилишга чақиришдан бир, икки кун аввал кадастр, уй эгасининг инн ва паспортини олиб исталган нотариусга бориб шу уй бўйича ҳеч қандай таъқиқ ёки қарздорлик йўқлигини текширтириб олиш зарар қилмайди (уй эгасини олиб келиб оформить қиламан деб турганизда қарздорлик ёки таъқиқ чиқиб қолса, ҳафсалангиз пир бўлмаслиги учун албатта олдин текширтириб олинг. Буларни текширтириб олиш баъзан пуллик бўлиши мумкин. Агар уйда қарздорлик ёки таъқиқ бўлса, қаерга бориш ва нима қилиш кераклиги ҳақида нотариусдан яхшилаб тушуниб олинг). 3. Агар ҳаммаси жойида бўлса (қарздорлик ёки тақиқ бўлмаса) уйнинг қонуний эгаси (эр/хотин) паспорти, загс гувоҳномаси, инн ва албатта уйнинг ҳужжати (кадастри), уйни олмоқчи бўлган кишининг ўзи, инн, паспортини олиб исталган нотариусга бориб уйни олди-сотди шартномасини расмийлаштириш мумкин. Нотариусда ҳаракатлар учун онлайн тарзда тўловлар амалга оширилар экан. Телефонизга Peyme программасини юклаб олсангиз янада осон бўларкан. Тўлов уй майдони 100 кв/м.гача бўлганида давлат божи - 223000, герб йиғими - 22300, нотариуснинг пуллик хизматлари - 123000, яна 1-2 та техник ҳаракатлар учун 20-30 минг сўм атрофида бўларкан. Шундан сўнг кадастрда рўйхатдан ўтказиш учун тўлов қилиш керак. Кадастрдан смс хабар келганидан кейин (бу 1-2 кун кутилади) ўша нотариусга бориб кадастр қоғози олинади (ҳозир аввалгидек, ҳужжат кўтариб кадастр идорасига борилмас экан ва кадастр яшил китоб шаклида эмас балки, оддий бир вароқ қоғоз бўларкан). 4. Кадастр қоғозини олиб, паспорт (эр/хотин), загс гувоҳномаси, болаларнинг метркаси (агар болалар бўлса) билан туман паспорт столига борасиз. У ерда ўрнатилган тартиб бўйича ариза ва зарурий ҳужжатлар тўлдирасиз. Йиғган ҳужжатларни туман Паспорт столидаги масъулга тақдим этиб, бир текширтириб оласиз. Шунинг билан Тошкентдаги ишлар вақтинча тамом (юқоридагиларнинг ҳаммасига кўпи билан 3 кун вақт кетади. Буларга мен 2 кунда улгурдим). 5. Вилоятдаги паспорт столига борасиз, зарурий ариза ва ҳужжатларни йиғасиз. Шу вақтнинг ўзида туман мудофаа бўлимига бориб ҳарбий гувоҳномани рўйхатдан чиқарасиз. Яна паспорт столига қайтиб бориб, (агар оилавий рўйхатдан чиқиш керак бўлса ҳужжатлар ҳамма учун қилинади) паспортга рўйхатдан чиқарилди, деб штамп, печать бостирасиз ва зудлик билан Тошкентга қайтасиз. Йўлда ўта хушёр ва эътиборли бўлинг! Тезликни ошириб, шаҳарга етиб келгунизча отнинг калласилек радар ҳаққи қилиб келманг! Йўлга чиқишдан аввал тўйиб ухлаб олинг! Имкони бўлса кечқурун юрманг! 6. Тошкентга келиб, туман мудофаа бўлимига кириб ҳарбий гувоҳномани рўйхатга қўйдирасиз. 7. Туманиздаги Паспорт столига кириб паспортни ва ҳужжатларни (прописка олиш учун олдиндан тайёрлаган ва масъул кўриб берган папка) топширасиз ва ўзлари айтган вақтда қайта кирасиз. Қайта кирганизда оламшумул воқеани гувоҳи бўласиз! Қарабсизки, паспортизни керакли вароғига ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ҚЎЙИЛДИ, деган штамп билан ГЕРБЛИ печать қўйилган!!! Ва ниҳоят кўнглиздан бир нималар ўтиб кетади! Ўтаётган хислариззи сўз билан тарифлолмайсиз! Кўзингизда қувонч ва аламли ёш милтиллайди лекин ёш оқмайди. Шу онда яна кўнглиздан аллақандайдир бир нималар ўтиб кетади! Бу ҳаммаси яхшиликка! Азизларим, Сизни ҳам табриклайман! Сиз ҳам Тошкентнинг доимий аҳолси қаторидан жой олдиз!
катта раҳмат жуда фойдали маълумот экан. Шу фармон чиққандан кейин қайси туманда бирор киши домий рўйхатга қўйилдми? Шайҳантаҳур тумаинда ҳозирча тўхталиган деб туришибдида.
Улмас Шодмонов
🕊
Агар яна шунака дийишса,адлия вазирлигига мурожат килинг
Адлия Вазирлиги 1008 телефон раками ишламаяпти, кайси номерга шикоят килса булади???
Show next 6 comments