Хотин-қизларга берилган имтиёз юзасидан айрим тушунтиришлар.
Ҳудудларда ўтиш бали қанча бўлди?
#abituriyent
Тест жавоблари чиққандан кейин кўпчилик
"нима учун менга хотин-қизларга берилган 4%лик имтиёз бали қўшилмади?" деб савол бермоқда. Бу бўйича айрим тушунтиришларни бериб ўтмоқчиман.
👉 Биринчидан, "менинг балимга имтиёз қўшилмабди, энди қўшиларкан", деб ўйлаётганлар адашяпти;
‼️ Иккинчидан, 4% лик имтиёз бу
балл қўшиб беради, дегани эмас. Кўпчилик ўзим тўплаган балимга яна балл қўшиб берилиши керак эди, нега қўшилмади деб ҳайрон бўлиб юрибди. Сизга нотўғри маълумот беришган, бу имтиёз доирасида ҳеч қанақа қўшимча балл берилмайди;
Бу имтиёз нима бериши ҳақида мана бу ерда батафсил тушунтирганман, ҳаволанинг устига босиб, эътибор билан қайта ўқиб чиқинг:
https://t.me/xushnudbek/10113👉 Учинчидан, яна кўпчилик тавсиянома олдим дегани, грантга 100% кирдим дегани, 68 баллдан оширсам, бўлди, деб ўйламоқда. Бу ҳам нотўғри. Тавсиянома олишнинг ўзи ўқишга кирди, дегани эмасди, ўқишга кириш учун керакли бални ҳам тўплаш, яъни билим ҳам муҳим эди.
Жумладан, 2021 йилда ҳудудлар кесимида тавсиянома олган хотин-қизлар учун ўтиш бали ҳозирча қуйидагича бўлиб турибди:
Навоий — 151,2
Бухоро — 141,75
Сирдарё — 141,31
Қорақалпоғистон — 140,7
Жиззах — 137,55
Қашқадарё — 130,2
Фарғона — 128,1
Наманган — 127,4
Хоразм — 127,05
Сурхондарё — 126
Самарқанд — 122,85
Андижон — 110,25
Тошкент вилояти — 103,95
Тошкент шаҳри — 98,7
Яъни ушбу ҳудуддан тавсиянома олган хотин-қизлар мана шунча балл тўплай олсагина, ўзи топширган ОТМга давлат грантига киради.
Бундан пастроқ балл тўплаганларга 4%лик имтиёз қўлланмайди. Улар умумий асосга кўра, яъни ўзлари тўплаган балл билан эл қатори танловда иштирок этади. Бали етса грант ёки контрактга киради, бали етмаса, кира олмайди.
Эслатма: юқоридаги ҳудудлар бўйича ўтиш баллари дастлабки ҳисоб-китоблар бўлиб, расмий мақомга эга эмас. Бугун бўлиб ўтадиган қўшимча тест синовларидан кейин ўзгариши мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Manda xotin qizlar ucun tavsiyanomam bor.rus literani kunduzgiga topwrgaanman.71,40bal oldm.demak man kiromadmda torimi
Nuu buxoroga òqiwga topwrmaganman