Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

❓Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈

1279 comments

Show 100 more comments
ASSALOMU alaykum xushnud aka juda tõğri yozgansiz 1-oktyabrdan õqiw an'anaviy tarzda bowlansa xamma birdek talim olardi eng zõr ğoya bõlibdi lekign
Менимча ОТМда хам давомат зарур хар хил тарбияли бола бор хаммаси хам 100%тартибли деб хеч ким кафолат беролмайди барибир орасида уз кишлогидан ташкарига чикиб курмаганлари бор шуларни хисобга олиш керак укажоним.Мен хам укитувчиман 30 йиллик иш стажим бор мен узимни 2 ой онлайн дарс утиш фаолиятимда шуни билдимки бу дарс утишни укувчиларим ёктиришмади мавзуларга тушинмадилар вактида китобни олдига куйдириб тел.да дарс утган кунларим хам б.ди (математика фанидан) тушунаман бу хозирги шароитни. Вазият яхшиланади мактабларимизда анъанавий дарсларимизни бемалол олиб борамиз худо хохласа деб умид киламиз.
Yana korhona va tashkilotlar kadr buyurtmasi asosida kvota shakllantirish kerak yani kontrat puli shular tomonidan to'lanib o'ziga kelajakda zarur bo'ladigan kadr o'zi birgalikda o'z talablariga mos kadr qilib tayyorlash jarayonida ishrok etsin
Qachongacha koz boyamachilik bilan kun otkazamz.faqatgina galochka uchun darslar otilyabdi.kasallik ekan dib bir umr uyda qamalb otrmemizku jonga tegdi bu ahvol.bizanyam ewtwadimi ozi.ustozla avtomatga oxwab javob beradi ilojing yoq yolini top dib
Buni hali aniq taklif qilib kiritish kk
Oktyabrdan òqish boshlansin
Usmanova Dilfuza Odiljanovna
Qirgiztonda qolib ketkanlaga yana inkon berina kochirib olaylik
форма агар отмен булса талабалар хаддидан ошиб кетади масалан мен Самду талабасиман замдеканни кузини шамгалат килиб дарсда формасиз утирейдиганлар канча лекин аудиторияга кириб келган мехмоннинг олдида бир чиройли булиб утирган канакаю йиртик ямок очик сочик камалак светофор рангда утирган кандай мени фикрим форма жойида колсин талабалик даврим мениг давронларни зурисан бизнинг ОТМ 5 кунлик тизимга утганига 3 йил булди конспект хай кераксиз нарса электронкаси булгандан кейин нима керак илтимос дарсларни бошлашсин карантин тугашини кутсак йиллаб вактимиз кетади
Сиртки талимга 56.7 балдан юкори балл олганларни кабул килса булади давлат бюжетига фойда булади контрак тулаб онлайн укийди
Abdulaziz
Oooleeee ole ole oleeee
Texnikumlarni soʻpper kontrakt narxi qanchekan kimni xabari boʻlsa yozib yuborizlar iltimos
Oktabrdan o'qishlar boshlanishini kutib qolamiz 😊
яъна бир масала бизни укишга 7 талаба кабул килинаркан шулардан бор йуги 4 тамиз укияпмиз сабаби 3 та бола биттаси южига утиб кетди биттаси академически олди турли сабабларга кура бир бола умуман келмади таклифим шуки манашу боллар орнига нега кадрлар олинмайди таловонлар куп квота куйиб колади бекорга нега олса давлатга яхшику кантракт тулийди бир олим купаяди аммо 3 та квота бекор кетти
1.Amaliyotni ko'paytirish(Baribir O'qish bilan Ish bir-biridan 99% farq qiladi.)
2.Maktab fanlarni kamaytirish(Pedagogika mustasno)
3.Magistratura diplomini vakolatlarini kengaytirish(OTMga ishga kirishdanda ko'proq)
4.Iqtidorlilar(ERKATOYLAR) guruhini yo'qotish(Odatda ular sessiyada 3 olishmaydi yoki domlalar qo'rqishadi unaqa baho qo'yishga)
Oktabrdan òqish boshlanishi kerak!
Иро
Ха анавий укиш тарзига кайтиш керак
Show next 100 comments