Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

❓Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈

1279 comments

Show 100 more comments
Lekin tekshirishga chiqishsa, bitta hujjatda kamchilikka yo'l qo'yganligingiz aniqlansa tamomsiz, xalq dushmaniga aylanasiz
Xushnud aka, Magistrni javoblari
davomat bo’lishi kerak. Men hozirgi o’quv tizimi( an’anaviy ) tarafdoriman. Konspekt deb talaba xotirasida biror nima qoladi. Formani bekor qilsa hozirgi talabalar kiyimsiz keladi( aytimlari). Qaytanga iloji bulsa avgustdan boshlash kerak o’uv yilini , o’qib natija bo’ladi. Men 3 oy uyda doim zerikaman. Darsni sog’inaman.
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Дилафруз
Форма оддий ва содда булиши кк,ижтимоий табакаланиш бмаслиги учун,институтларда ошикча фанларни олиб асосан спец фанларга ургу бериш кк ,шу асосда практика ташкиллаш кк
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnid aka 50.6 ball bn imtiyozim bor bulsayam kirolmimanmi
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
JASURBEK SUYUNKULOVICH
Хушнудбек Сиз айтган таклифларнинг кўпи ПОПУЛИЗМ!!! Ўзингизни талаба ва ёшларга яхши кўриниш учун ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИ томонидан белгилаб қуйилган меъёрларга қарши чиқаяпсиз... Сизни кўп таклифларизга қушилиб бўлмайди!!! Биринчидан: Умумий формани бекор қилмаслик керак, бу европача кийиниш (футболка, джинси, кета, ва ҳ.к)га олиб келади. Институтга оқ куйлак ва қора брюк кийиб боришни ўзига хос гашти бор. Чиройли формада юрган талабани кўрганлар ҳам ўқишга кириб шундай чиройли кийиниб юришни орзу қилишади. Шу баҳонада давлат ишига ўтса расмий формада юришни ўрганишади. Иккинчидан: Дарвоза тагида утирган замдеканлар соқоли усган, футболка ва йиртиқ джинси кийган йигитларни, ялтир-юлтир, очиқ-сочиқ, киндиги очиқ, ўзига жалб қиладиган кийим кийган, калта юбка кийиб сонларини очиб юрган андишасиз қизларни институт даргоҳига киритишмайди ва ТЎППП-ТЎҒРИ ҚИЛИШАДИ!!! Учинчидан: Онлайн ўқиш бизда ҳали бу нарсага йиллар кераклигини кўрсатди. Авваламбор, талабаларнинг кўпчилиги қишлоқ жойларда яшайди. У ерда алоқа сифати паст, интернетга чиқиш қийин, видеодарс ва Зумда қатнашиш бу эртакдир. Талабаларнинг катта қисми берилган топшириқларни ҳам улда-жулда, тушуниб-тушунмай бажарган. Сабаби ҳаммада ҳам ноутбук йўқ, интернет трафик қиммат, тезлиги эса паст. Агар бизда мажбурий давомат бўлмаса, талабаларнинг аксарияти дарсга келмайди. Сабаби кўпчилиги ота-онанинг қистови билан ўқишга боради. Эркинлик берса кўчадан нари келмайди, компьютер ўйинлари, бильярд ва ҳоказолар билан машғул бўлишади. Баъзилари масжидга ҳам бориб, диний оқимларга кириб кетишаяпти, бу сир эмаску. Бизнинг менталитетда болани тергаб турмаса сондан чиқади. Шундай қаттиқ тарбия бўлганидан Ибн Сино, Беруний, Форобий, Улуғбеклар етишиб чиққан. Ҳозирчи? Ҳамма шароитлар борку? Нега ХХI aсрда алломалар чиқмаяпти? Американи ҳам Америка қилганлар- мигрантлардир, ўзининг аҳолиси эмас. Осиё, Африка мамлакатларидан ўқиган ёш-йигит қизлардир. Билиб қуйинг, Тартиб-интизом бўлган жойда тараққиёт ва ўзгаришлар бўлади!!! Ўзингиз ҳам дарсларга доим қатнашиб кам бўлганиз йўқ, ҳозирда ҳамма танийдиган ХУШНУДБЕК бўлгансиз, ёки гапим нотўғрими? Туртинчидан: Бизга Европача ҳаёт тарзини реклама қилманг, бизга тўғри келмайди. Ҳаром-ҳариш яшаш тарзи, беиймон ва бузук одатлар бизга тўғри келмайди. Европада ЛГБТга рухсат берилган, гей бўлиш модага айланган,, икки эркак никоҳ қураётган ҳаёт тарзи ва қадриятлари биз ўзбекларга асло керакмас. Бешинчидан: бизда баҳо қуйишда субъектив ҳолатлар кўп. Ҳокимият, Ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайдиганларнинг фарзандларига баҳо ошириб қуйилади, негаки ортиқча муаммо кимга керак. Гуруҳ сардорлари, ректор, проректор, декан ва кафедра мудирларининг фарзандлари чаласавод ва билими паст бўлсаям, именно шулар баҳони БЕШГА ЁПИШАДИ, номдор стипендия ( Беруний, Навоий) соҳибига айланади, Магистратурага ҳам булар киради. Қани Сиз айтган АДОЛАТ??? Ҳа, конспект масаласи ва беш кунлик ўқиш бўйича таклифингизни ўринли деб ҳисоблайман, бизда таълим тизимида камчилик ва муаммолар бор, лекин буни бугун ёки эртага ечиб бўлмайди. Бунга йиллар керак. Фидоий кадрлар ва жадидларга ўхшаган ҳақиқий ватанпарвар шахслар керак. Шу билан бирга юқори ва муносиб маош тўлаш керак, устознинг обру-эътиборини кутариш керак. Бюрократия ва қоғозбозликдан халос қилиш керак. Ижодий эркинлик бериш керак. Ана ушандагина ислоҳотларнинг самараси кўринади... Бу фақатгина менинг шахсий фикр-мулоҳазаларим эди, холос. Қўшилиш ёки қўшилмаслик ихтиёрингиз.
Хушнуд ака хаммасини тугри айтган. Йиртик шим , калта юбка демаган. Баьзи талаблар сакланиб колади деган. Кейин талабалар бошкаларни орзу килиши учун иссикда терлаб нокулай кийимда юриши умуман шарт эмас. Галстук масаласи эса буйин кон томирларини сик,иши натижаси куриш уткирлигининг пасайиши, мияда кон айланишининг бузилишига сабаб булиши аллакон тиббиётда исботланган. Европа хаётига келсак бу хар кимни виждонига боглик. Хамма нарсани яхши томонини уйлаб иш тутиш кк. Ишга кириш учун урганиш булади дегани бу гирт сафсата. Агар каттиккул шароитда бола усса аллома булиб чикади деб уйласез агар нима учун унда европада хамма кучли олимлар. Демак улар каттиккул,дарсда хар доим катнашгани учунми?(борингки уларда дарсда катнашиш хам форма кийиш хам мажбурий эмас) Бекор гап. Фикрлариз умуман бир бирига тугри келмайди. Кн яна каттиккул шароитда усган бола килма деган ишни килиб куриши хакида биласизми буям исботланган. Факат ёлгон гапириб килмаяпман деб килади. Уйлайсизки компютер уйнама дейилса болага уйнамай куядими яшириб уйнайди гапимга 100% жавоб бераман яшириб ёлгон гапириб уйнайди. Буни агар болага каттиккуллик килмасдан майли 1 соат уйна кн дарсларингни кил дейилсачи? Уйлаб куринг яна яхшилаб
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Azizjon Xasan Õğli
Assalom alekum hammagaOnlayn talim qarshiman bu mening shaxshiy fikrim chunki talabani kuzatib turading nazorat qiladigan Inson bôlmaydi.
Xushnud aka, Magistrni javoblari
Ващееее тугри гаплар 👍👍👍 а надо было раньше)))
Yuqoridagi takliflar juda tòģri. Oliy ta'limda ortiqcha qoğozbozliklar juda kòp. Faqat yozish bilan óqishga vaqt yetmaydi. Magistraturada xorijiy tillar uchun kvotani kòpaytirish kerak deb óylayman. Kvota juda ham kam.
Бобонов Б
Харбий имтиёзга эга абитурент ТДЮУ га тест топшириб 151,1 олди,Фикрларингиз мухим.Кабул килинган ё килнмаганлиги хакида
Show next 100 comments