Пандемия баҳонасида олий таълимда нималар ўзгариши керак?

Коронавирус пандемияси жуда кўп соҳаларда бўлгани каби таълим тизимида ҳам қотиб қолган стереотипларни парчалаб ташлади. "Бунинг иложи йўқ" дея қаршилик кўрсатилган кўп ишлар ўз-ўзидан амалга ошиб кетди.

Биргина онлайн ҳужжат қабул қилиш тизимини мисол келтириш мумкин. Бакалаврга ҳам, магистрга ҳам, коллеж-техникумлардан тортиб мактаб-лицейларга ҳам, ўқишни кўчиришу иккинчи мутахассисликка ҳам онлайн ҳужжат қабул қилинди. Айрим камчиликларни айтмаса, ҳеч бир муаммо бўлгани ҳам йўқ.

Хўш, шундай экан, яна бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш пайти келмадимикин? Масалан, мен қуйидагиларни таклиф қиламан:

1️⃣ Мажбурий формани бекор қилиш — пандемия пайтида ҳамма уйда ўқияпти ва талабалар уйида исталган кийимида юришибди. Бундан келиб чиқадики, кийим талабанинг билимига таъсир ўтказадиган фактор эмас. Оқ кўйлак, қора шим, галстук ва узун пайпоқ кийса ақлли талаба ёки шуларни киймаса аҳмоқ талабага айланиб қолмаслигини ўз кўзимиз билан кўрдик. Эрталабдан эшикни тагида турволиб, галстуги йўқ ёки кўйлагининг ранги бошқача талабаларни тўхтатиб, тушунтириш хати олиб ўтирадиган маънавият замдеканларнинг иши ҳам таълим сифатига бирор фойдаси тегмаслигини тушундик.

Бас, шундай экан, бутун олий таълим тизимида мажбурий формани бекор қилсак нима бўлади? Нима ўзгаради? Ҳеч нарса!

Албатта, мажбурий формани бекор қилиш деганда, айримлар дарров кўрпани ўзига тортиб, ваҳимани бошламасин. Талабалар ҳаддидан ошмаслиги учун кийимга қўйилган айрим чекловлар барибир сақланиб қолади, бу барча жойда бор. Аммо бу чеклов мантиқий ва кичик бўлади ва талабада эркинлик кўпроқ бўлиши керак.

2️⃣ Мажбурий давоматни бекор қилиш — масофавий дарслар кўрсатиб турибдики, талаба жисмонан бирор дарсда бўлмаслиги жуда катта фожиа эмас. У мустақил ўзи ўрганиб, дарс материаллари билан танишиб, берилган мавзуни ўзлаштириши ҳам мумкин. Талабанинг бурнидан ип ўтказиб, аудиторияга мажбуран михлаб қўйиб, уни ўқитишга уриниш анчайин замондан орқада қолган методлардан эканлигини пандемия исботлаб қўйди. Аксинча мустақил таълимга катта урғу бериш, ўқитувчилар асосан тўғри йўналишни кўрсатиши лозимлиги, яъни талабага муайяан муаммонинг тайёр ечимини айтиш эмас, балки ўша муаммони қандай қилиб ечиш йўлларини ўргатиш кераклигини тушуняпмиз.

Хўш, шундай экан, нима учун олий таълим тизимида мажбурий давомат тизимини бекор қилмаймиз? Анъанавий ўқишлар бошлангандан кейин, ким истаса дарсга келсин, истамаса онлайн ўзи мустақил ўқисин, лекин асосийси оралиқ ва якуний назоратларни топширишига кўзи етса бўлди, десак нима бўлади? Таълим тизимимиз барбод бўладими? Ёки бирор фожиа рўй берадими? Ҳеч нарса бўл-май-ди!!! Бу ҳаммаси қуруқ гап, қуруқ сафсата.

3️⃣ Ҳафтасига беш кунлик ўқиш тизимига ўтиш — яна ўша юқоридаги гап. Талабалани мажбурлаб бутун ҳафта давомида университетда ушлаб ўтириш нотўғри ва эскирган метод. Бугунги замон бошқа, талаблар бошқа.

Масалан, барча олий таълим тизими беш кунлик режимга ўтса ва ўқув режаларини шунга мослаштирса, нима ўзгаради? Ёки талабаларимизнинг билими пасайиб кетадими (бундан ортиқ яна қаёққа пасайиши мумкин, ҳайронман)? Кимдир шу саволга аниқ, фактлар билан жавоб қайтара оладими? Аниқ ишонч билан айта оламанки, бу ҳам таълиминг тепасида турганларнинг асоссиз қўрқуви холос.

4️⃣ Конспект талаб қилиш — ортиқча изоҳ беришим шартмас, шунчаки ҳозир 2020 йил эканлигини эслатиб қўймоқчиман холос.

5️⃣ Ўқув йилини октябрь ойидан бошлаш — бу муаммоли масала эмас, шунчаки таклиф. Пандемия сабаб тест синовлари кечикиб ўтказилмоқда ва 1-курслар учун янги ўқув йили октябрь ойидан бошланадиган бўлди. Хориж тажрибасидан маълумки, академик ўқув йили одатда айнан октябрь ойидан бошланади. Бу кўп томондан қулай ва ўқув йилининг бундай юкламаси ҳам маъқул дея қабул қилинган. Шу сабабли бизда ҳам олий таълим муассасаларида барча курслар учун ўқув йилини октябрь ойидан бошласак зўр бўларди.

❓Сизда қандай таклифлар бор? Олий таълим тизимида таълим сифатига бевосита таъсир ўтказмайдиган яна қандай ортиқча талаб ва чекловларни олиб ташлаш ёки янги нарсалар қўшиш керак, деб ўйлайсиз?


👉 @xushnudbek 👈

1279 comments

Show 100 more comments
Muhammadjon Abduqahhorov
Rustam aka: 1. Форма масаласи бу интизом белгиси. Биз хали тайёр эмасмиз. Биз формани бекор килсак эртадан талабаларни айримлари майка шортикда келишни бошлайдилар. Шахсан мен узимни тажрибамда гувох булганман. Хуш унда миллийлик нима булади. Угил болалар сонини очиб утирса, кизлар киндигини курсатадими? Бу нимаси? Агар кийиниш одоби деган нарса яхши булганида эди мажбурий формага талаб колмасди. Афсуски кийиниш одоби оиладан бошланади. Айрим ота-оналарнинг узида бу тугрисида тушунча йук. 2. Тугри мен хам мажбурий давомат тарафдори эмасман. Лекин бир холис уйлайлик, биз хали бунга тайёрмизми? Бунинг учун билим хамманинг узига кераклигини тушуниб етишимиз, оралик ва якуний назоратларни адолатли ва реал бахолаш холатга олиб келишимиз керак булади. Агар биз аудитория соатини камайтириб асосан мустакил таьлимни жорий этсак ишончим комилки карийб 90% талаба имтихондан йикилади. Бу укув йилида бизни факультетимизда 4 курслардан атиги 48% талаба 5 курсга утди. Колганлар академик карздор. Хозирги талабаларнинг аксариятига диплом керак, билим эмас. Кечирасизлару айрим касалликларни хатто номини билмайдиганлар бор. Бу нима билимми? Масофавий таьлимни билим савиясини куряпсизлар. Хуш мустакил таьлим бундан яхши буладими? 3. 5 кунлик укитиш тизимига утсак амалдаги укув режаларни бажаришни 2 та йули бор: биринчиси кунига 6-7 парадан укиш, иккинчи йули 5 йиллик укишни 6 йиллик килиш. Хуш кайси бирига розисизлар? 4. Конспект талаба учун керак. Укитувчи учун эмас! 5. Укув йили сентябрдан булди нимаю октябрдан бошланди нима? Биз октябрдан килсак яна 5-10 йилдан кейин ноябрдан бошлашни таклиф этасизлар. Хуллас, хорижда манака экан деб хар кандай оммавий маданиятни олиб кириш нотугри. Бунакада эртага ота кизига уйланади, фарзанд уз ота-онасини судга беради, эркак киши эркак билан никох куради, шунга ухшаган маданият бизга хам кириб келади. Буни олдини олиш керак. Мен уз фарзандларимга буни раво курмайман. Энди бир уйлаб куринг, бир хил форма, давомат, 6 кунлик укиш, конспект ва сентябрдан бошлаш. Буларни яхши ва ёмон томонларини солиштиринг. Кайси бир томон купрок чикади? Дунёда глобал муаммолар бор. Олдимизда олий максадлар турибди. Биз эса майда нарсалар устида бош котириб утирибмиз. Бу нарсалар бизни чалгитади холос. Сизлар укиш кунини 5 кунликка тушириш билан тарихда колмайсизлар. Сизлардан кейин яна битта аклли келадида 6 кунликка кайтаради. Илм билан шугулланинглар. Сизлар яратган нарсадан бутун инсоният бахра олсин. Хулоса узингиздан...... . Rayimjonov Rustambek
Biz tayyor emasmiz deyaversak, bu ketishda 100 yildaham tayyor bo'lmaymiz. Karantin o'zgarishlarni boshlab berdi. Nahotki o'zgarishlarga haliham tayyor bo'lmasak. O'ychi o'ylaguncha tavakkalchi ishini bitirsin
2021 topshiradiganlaga nechta fandan imtihon boladi iltimos aytvorila
صالحة
2-семестрдан бошлансаям розидик
Укидгон одам онлайндаям офлайндаям бирдек укиди
Онлайн дарслада студент уз устида ишлашга вохти етарли болади
Д И Л Ь Н О З А
Faqat 1 chi kurslar oqiydimi? Oktyabrdan boshlab
Maktab kabi ixtiyoriy bòlsin òqishga borish. Hammada holat har xil. Sog'lik ham bir xil emas. Men o'zimni asragan bòlardim. Mustaqil izlanish men uchun har tomonlama qulay. Unversitetda bekordan vaqt òtkazishdan kòra.
Online óqishni emas, oktabrdan odatdagidek universitetga borib óqisak yaxshi bólardi
Davomatni bekor qilishdan oldin semestr imtihonlarini qattiqroq va shaffofroq o‘tkazishni o‘rganishimiz kerak.Davomat bekor qilinsa bizda hech kim o‘qishga bormaydi,o‘qimasada imtihondan bemalol o‘tadi.Formani bekor qilishga ham men qarshiman,OTM talabasi ko‘cha bolasidan o‘zining tashqi ko‘rinishi bilan ajralib turishi kerak
Muhammadjon Abduqahhorov
Rustam aka: 1. Форма масаласи бу интизом белгиси. Биз хали тайёр эмасмиз. Биз формани бекор килсак эртадан талабаларни айримлари майка шортикда келишни бошлайдилар. Шахсан мен узимни тажрибамда гувох булганман. Хуш унда миллийлик нима булади. Угил болалар сонини очиб утирса, кизлар киндигини курсатадими? Бу нимаси? Агар кийиниш одоби деган нарса яхши булганида эди мажбурий формага талаб колмасди. Афсуски кийиниш одоби оиладан бошланади. Айрим ота-оналарнинг узида бу тугрисида тушунча йук. 2. Тугри мен хам мажбурий давомат тарафдори эмасман. Лекин бир холис уйлайлик, биз хали бунга тайёрмизми? Бунинг учун билим хамманинг узига кераклигини тушуниб етишимиз, оралик ва якуний назоратларни адолатли ва реал бахолаш холатга олиб келишимиз керак булади. Агар биз аудитория соатини камайтириб асосан мустакил таьлимни жорий этсак ишончим комилки карийб 90% талаба имтихондан йикилади. Бу укув йилида бизни факультетимизда 4 курслардан атиги 48% талаба 5 курсга утди. Колганлар академик карздор. Хозирги талабаларнинг аксариятига диплом керак, билим эмас. Кечирасизлару айрим касалликларни хатто номини билмайдиганлар бор. Бу нима билимми? Масофавий таьлимни билим савиясини куряпсизлар. Хуш мустакил таьлим бундан яхши буладими? 3. 5 кунлик укитиш тизимига утсак амалдаги укув режаларни бажаришни 2 та йули бор: биринчиси кунига 6-7 парадан укиш, иккинчи йули 5 йиллик укишни 6 йиллик килиш. Хуш кайси бирига розисизлар? 4. Конспект талаба учун керак. Укитувчи учун эмас! 5. Укув йили сентябрдан булди нимаю октябрдан бошланди нима? Биз октябрдан килсак яна 5-10 йилдан кейин ноябрдан бошлашни таклиф этасизлар. Хуллас, хорижда манака экан деб хар кандай оммавий маданиятни олиб кириш нотугри. Бунакада эртага ота кизига уйланади, фарзанд уз ота-онасини судга беради, эркак киши эркак билан никох куради, шунга ухшаган маданият бизга хам кириб келади. Буни олдини олиш керак. Мен уз фарзандларимга буни раво курмайман. Энди бир уйлаб куринг, бир хил форма, давомат, 6 кунлик укиш, конспект ва сентябрдан бошлаш. Буларни яхши ва ёмон томонларини солиштиринг. Кайси бир томон купрок чикади? Дунёда глобал муаммолар бор. Олдимизда олий максадлар турибди. Биз эса майда нарсалар устида бош котириб утирибмиз. Бу нарсалар бизни чалгитади холос. Сизлар укиш кунини 5 кунликка тушириш билан тарихда колмайсизлар. Сизлардан кейин яна битта аклли келадида 6 кунликка кайтаради. Илм билан шугулланинглар. Сизлар яратган нарсадан бутун инсоният бахра олсин. Хулоса узингиздан...... . Rayimjonov Rustambek
Biz hali bunga tayyor emasmiz degan gaplar bundan 10 yil, 15 yil oldin ham aytilgandi. Ho‘p hozir tayyor bo‘ldikmi? Qachon tayyor bo‘lamiz? 50 yildan keyinmi? 100 yildan keyinmi?
Хамма таклифлар у́ринли. Октябрь ойидан у́кув йилини бошлаш хам яхши, ноябрь ойидан айникса бошлашса жуда яхши бу́ларди, чунки пахта терим мавсумида жуда ку́пчилик талабалар оиласига ёрдам бериб азгина бу́са хам ёрдам беришарди. Пахтадан ташкари хамма Кишлок ху́жалик махсулотларимиз айни шу ойларда йиґиштирилиб олинади. Пахта ёки бошка экинлар эрта йиґиштириб олинса шунча кишги экин эрта экилади. Натижада кейинги хосил хам яхши бу́лади. Кискаси давлатга, оиласига керакли вактда фойдаси тегади. Ёзда икки ой кеч у́киса хеч нарса у́згармайди
Naima Suyunova
Muhammadjon Abduqahhorov
Rustam aka: 1. Форма масаласи бу интизом белгиси. Биз хали тайёр эмасмиз. Биз формани бекор килсак эртадан талабаларни айримлари майка шортикда келишни бошлайдилар. Шахсан мен узимни тажрибамда гувох булганман. Хуш унда миллийлик нима булади. Угил болалар сонини очиб утирса, кизлар киндигини курсатадими? Бу нимаси? Агар кийиниш одоби деган нарса яхши булганида эди мажбурий формага талаб колмасди. Афсуски кийиниш одоби оиладан бошланади. Айрим ота-оналарнинг узида бу тугрисида тушунча йук. 2. Тугри мен хам мажбурий давомат тарафдори эмасман. Лекин бир холис уйлайлик, биз хали бунга тайёрмизми? Бунинг учун билим хамманинг узига кераклигини тушуниб етишимиз, оралик ва якуний назоратларни адолатли ва реал бахолаш холатга олиб келишимиз керак булади. Агар биз аудитория соатини камайтириб асосан мустакил таьлимни жорий этсак ишончим комилки карийб 90% талаба имтихондан йикилади. Бу укув йилида бизни факультетимизда 4 курслардан атиги 48% талаба 5 курсга утди. Колганлар академик карздор. Хозирги талабаларнинг аксариятига диплом керак, билим эмас. Кечирасизлару айрим касалликларни хатто номини билмайдиганлар бор. Бу нима билимми? Масофавий таьлимни билим савиясини куряпсизлар. Хуш мустакил таьлим бундан яхши буладими? 3. 5 кунлик укитиш тизимига утсак амалдаги укув режаларни бажаришни 2 та йули бор: биринчиси кунига 6-7 парадан укиш, иккинчи йули 5 йиллик укишни 6 йиллик килиш. Хуш кайси бирига розисизлар? 4. Конспект талаба учун керак. Укитувчи учун эмас! 5. Укув йили сентябрдан булди нимаю октябрдан бошланди нима? Биз октябрдан килсак яна 5-10 йилдан кейин ноябрдан бошлашни таклиф этасизлар. Хуллас, хорижда манака экан деб хар кандай оммавий маданиятни олиб кириш нотугри. Бунакада эртага ота кизига уйланади, фарзанд уз ота-онасини судга беради, эркак киши эркак билан никох куради, шунга ухшаган маданият бизга хам кириб келади. Буни олдини олиш керак. Мен уз фарзандларимга буни раво курмайман. Энди бир уйлаб куринг, бир хил форма, давомат, 6 кунлик укиш, конспект ва сентябрдан бошлаш. Буларни яхши ва ёмон томонларини солиштиринг. Кайси бир томон купрок чикади? Дунёда глобал муаммолар бор. Олдимизда олий максадлар турибди. Биз эса майда нарсалар устида бош котириб утирибмиз. Бу нарсалар бизни чалгитади холос. Сизлар укиш кунини 5 кунликка тушириш билан тарихда колмайсизлар. Сизлардан кейин яна битта аклли келадида 6 кунликка кайтаради. Илм билан шугулланинглар. Сизлар яратган нарсадан бутун инсоният бахра олсин. Хулоса узингиздан...... . Rayimjonov Rustambek
To‘g‘ri
SHIRINOY
Hurmatli Xushnudbek nima uchun ishchi xodimlarni barchasini o'qitib olamiz dep o'qitmadi.Endi bizni bo'shatib yuborami? Maktabgacha ta'lim yo'nalishga topshirdim qo'shimcha olamikan o'tgan yil olgandi tavsiyanoma bilan bizga qaraganda yo'q
Qotib qogan kommentchiklar ramkada yurib o'rganib qolgansilar nimaga deb so'rasa javob yo'q chunki u savolam yo'q daje o'ylabam ko'rmesiz erkinlik bomasa fikrlash bo'medi dalshe rivojlanish bo'medi yurishor
Zulhumor
100% кушиламан хамма таклифларга манимча укийман диб, зиели, укимишли, билимли буламан диб укишга кирган кизлар шунде олий масканга жаа унака очик сочик кийиниб боришни эп курмас узларига
SHIRINOY
Onlayin o'qish payti olsin ishchi xodimlarni o'qishga
Саламат
Хушнутбек, фикрларингизни хаммаси тугри. Лекин хаммасини боскичма боскич амалга ошириш керак, бомасам эркинликтан хамма "адашип колади".
Енг ёккани хамма хохлаганича укисин бирок имтихонлар обсалют жиддий булсин. Имтихондан утолмаганни курстан колдиравериш керак. Укиган утсин укимаган контракт тулап укиверсин хар йили. Энг мухими пул бериб утишни хаелигаям келтиролмасин🤔
Show next 100 comments