Эртадан апелляция бериш бошланади
Тестдаги натижасидан норози бўлган абитуриентлар эртага,
5 сентябрь куни 09:00 дан бошлаб apellatsiya.dtm.uz сайти орқали апелляция шикояти беришлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ДТМ
хабар берди.
❗️ Aпелляция аризалари
14 сентябрга қадар
10 кун давомида
онлайн қабул қилинади.
👨🏻💻 Бунда апелляция аризасини бермоқчи бўлган абитуриент дастлаб
apellatsiya.dtm.uz сайтининг “Бакалавр-2021” бўлимига кириб, паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритиши лозим.
🖥 Aгар абитуриент ҳақиқатдан ҳам тест синовларида иштирок этган ва тест синовларидан четлатилмаган бўлса, апелляция аризасини бериши мумкин бўлади ва ариза бериш ойнаси очилади. Бошқача айтганда, тестга келмаган ёки келган бўлса ҳам, далолатнома тузиб чиқариб юборилган абитуриент апелляция бера олмайди.
📋 Aпелляция аризасини берган абитуриентларга уни
кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Aбитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан
Давлат тест марказига (Тошкентга) келиши шарт.
📆 Aпелляция шикоятларини кўриб чиқиш
7 сентябрдан бошланади.
👉 @xushnudbek 👈
Фақат Ўзбекистонда олий таълимга ўқишга кира олмаслик гастербайтерлик учун асосий дебоча ҳисобланади.
Парадокс 1.2
Фақат Ўзбекистонда олий таълимга қамров фоизи билан ҳудудлардаги мактаблар фаолиятига баҳо берилади, ота-она айбсиз.
Парадокс 1.3
Фақат Ўзбекистонда олий таълимда ўқув йили бошланишига икки кун қолганида мандат эълон қилинади. Талаба - икки кунда квартира топиши, кийим-дафтар олиши, контрактда ўқиш-ўқимаслигини ҳал қила оладиган супер мавжудот саналади ҳукуматимиз учун.
Жамиятимиз хато учун айбдорни қидиришга ўрганган. Хатога сабабчи омиллар доимо иккиламчи бўлиб қолавермоқда. Пахта ҳосили режадагидан кам бўлгани учун фермерни жазолаб, ерини олиб қўямиз. Лекин унга сув бермаган маъсул шахслар орден олади. Таълимда ҳам ҳудди шунақа: ўқувчи университетга кирмагани учун мактаб айбдор, чунки уни туққан у, боққан у, у билан яшаган ҳам у....
© Жасур Чин Озий
Sirtqi lar ham 6 chi sanada o‘qish joyiga borishlari kerakmiiiiii
Sirtqi lar ham 6 chi sanada o‘qish joyiga borishlari kerakmiiiiii
Sirtqi lar ham 6 chi sanada o‘qish joyiga borishlari kerakmiiiiii
Sirtqi lar ham 6 chi sanada o‘qish joyiga borishlari kerakmiiiiii
Sirtqi lar ham 6 chi sanada o‘qish joyiga borishlari kerakmiiiiii