Сизнинг
юқоридаги постга муносабатингиз қандай?
9 май Сиз учун аслида қандай кун? Қуйида шу ҳақдаги фикрларингизни билдиришингиз мумкин.
Шунингдек, урушда қатнашган ота-боболарингиз бўлса, уларнинг хотиралари билан ўртоқлашишингиз ҳам мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Ўша кунни қайтариб Ғалабани тинч қўйиш керак. Бутун дунё ушбу кунни 1945 йилда фашизм устидан қозонилган ғалаба сифатида байрам қилган.
ИМХО
O'zi umuman "O'zbekiston tarixi" va "o'zbek xalqi tarixi" borasida savollar juda ko'p, ayniqsa xalq sifatida shakllanishi borasidagi savollar hali ham ochiq turibdi.
Уруш қийинчиликларини дадамдан кўп эшитганман.Киноларда бу қийинчиликларнинг 30 фоизини тасвирлаб бериши мумкин,деганди раҳматли дадам, унда ҳам агар энг зўр режиссёр бўлса. Албатта, уруш қурбонсиз бўлмайди, талофатсиз бўлмайди, лекин ҒАЛАБА учун жонидан ҳам кечганлар, бизлар учун, авлодлар учун. Агар ғалаба қозонилмаганда немисларнинг режаси бўйича ўзбек халқи қирилиб, йўқ бўлиб кетар эди, нафақат ўзбек халқи, балки ҳамма халқлар қирилиб, дунёда фақат немис халқи қоларди. Оллоҳга шукр-ки, ўзбек халқи бор, ўзбекларни дунё танияпди, ўзбекларга қойил қоляпди. Оллоҳ шундай бахтли кунларга етказган экан, шунинг учун ҳам 9-май санасини ҒАЛАБА байрами сифатида хурсандчилик билан нишонлаш керак, зеро 100 йиллардан кейин ҳам авлодларимиз тарихимизни унутмаслик учун, тинчлик қадрини билиши учун ҳам бу байрам йўқолиб кетмаслиги керак.
шунинг учун Сизлардан илтимос аждодларимизни рухини тинч кўяйлик. аждодларимизда хеч қандай айиб йўқ, кўмилган қабрида тинч ётишсин.
Умрингиздан барака топинг, аждодларимизни рухини тинч қўйинглар Илтимос қиламан Сизлардан.