Тест учун тўлов қилиш муддати 1 кунга узайтирилди. Лекин ҳаммага эмасДавлат қабул комиссиясининг 2-сон баёнида
касбий (ижодий) имтиҳонлар билан бирга мажбурий учта –
она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), метаматика ва
Ўзбекистон тарихи фанларидан тест синови орқали бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган, бироқ белгиланган тўловни амалга оширмаган абитуриентларга бир иш куни ичида тегишли тўловни амалга оширишга рухсат берилди.
❗️Бунда мазкур тоифадаги абитуриентлар бугун
28 июль куни 18:00 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.
Тўлов муддати фақат ижодий имтиҳони бор йўналишга топширганлар учун узайтирилди. 5 та фандан тест топшириладиган йўналишларга рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширишга улгурмаганлар учун тўлов муддати узайтирилмади. Демак, улар тестга киритилмайди.
Лекин ҳужжат топширишнинг охирги 3 куни дам олиш кунлари бўлди ва банклар ишламади, боз устига электрон тўлов қилиш тизимида техник муаммолар кузатилди. Шуларни инобатга олиш керакмиди дейманда…
👉 @xushnudbek 👈
Gaplashdim man call-center bilan, 3 kun dam olish kunni, banklarni aytgandim lekin operator biror mansabdor shaxsni ulab bera olmadi. Xohlamadi...