Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади
Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганлигини инобатга олиб,
жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб,
Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига
(14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.
Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган
нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш
тавсия этилади. Пойтахтимиздаги
бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда
анъанавий давом эттирилади.👉 @xushnudbek 👈
Лекин касал бўлди тузалиш учун 1ой вақт, дори-дармон.... бола яна олдингидай соғлом ўқишни қабул қилиши учун яна 1 ой вақт кетади ( у хам касалликни даражасига қараб) 2 ой вақт кетди йўқ. ( Қайси бири фойдали)