Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактабларда ўқиш онлайн ташкил этилади

Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати ортиб бораётганлигини инобатга олиб, жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб, Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги барча умумтаълим мактабларини бир марталик карантин муддатига (14 кун) онлайн ўқитишга ўтказилади.

Ушбу туманлар ҳудудида фаолият олиб бораётган нодавлат ва хусусий таълим ташкилотларига 16 мартдан бошлаб бир марталик карантин муддатига (14 кун) ўқувчиларни масофавий шаклда ўқитишга ўтказиш тавсия этилади.

Пойтахтимиздаги бошқа туманларда ўқиш баҳорги таътилга қадар карантин талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда анъанавий давом эттирилади.


👉 @xushnudbek 👈

438 comments

Show 100 more comments
Камола Уткировна
Камола Уткировна
Тугри
Аввало соглик
Шоира Курбонова
Ростми бу ёки 1 йил олдинги вахимами?
feruza_daniyarovna
Karantin boʻlmasin yana😏🙄
Vaziyat shunchalik jiddiymi
Unday bolsa butun respublika boyicha karantinni kuchaytish kere
Zumrad Qurbonova
Muhimi vahimaga tushmaslik.
Eshnorova Muxlisa
Qachonki gap bu
Ха 14кунга бутун узбекистонни хамма ишхонаю ошханаю хаммасини ёпиб пашшаям учмидиган киса вирус кандай таркалсин
ɪʀᴏᴅᴀ🌸
Тогри.Карантин килиши керак.
Мафтуна Магрубовна
Оллох хаммамизни уз панохида асрасин . Вирус деган бало тезрок арисин
Yuq yana karantinmi 😥😭😭
Бир йил чу́зиб юрмасдан 14 Кун карантин киган яхши
Davron Soliev
Бу Covid -19 ни оддий гриппдан 10 баробар хавфсизлигини хали хам одамлар билмагани ОАВнинг самараси деб биламан! Вакцинани "побочный эффект"лари хакида лом- лим дейилмаяпти!
Hamida
karantin bo‘lgani yaxshi eng muhimi sog‘lik
Bu karantin ortiqcha halqni yana qancha aldash mumkin.
Akmal Sadullayev
Xammasi uz qilimizda uzimizni uydagilarni va atrofdagilarni hushyorlik chaqirib turish lozim
Гулондон Фозилова
Бир йил чу́зиб юрмасдан 14 Кун карантин киган яхши
Мана масалан мен хозир шамоллаганман грипми бу вирусми бу билмайман дейлик Хар куни эрталаб 8дан кечки 8 гача ишхонадаман .тахминан камида 50 ,100та одам Билан мулокат киламан обедда овкатланаман шу хаводан нафас оламан маскамни ечаман шунда мендаги вирус хавога таркалади ёнимдагиларга Яна бошкаларга юкади .Ишламасак булмайди ишчи ходимларни ойлигини хаводан обермаймизку Агар каттик карантин булмаса манашунака килииииб таркатиб юрурамиз
O'ktam
Бошқа туманларга 20 мартгача коронавирус келмай турарканми. Хавфсизлик учун ҳам барча мактабларни онлайн таълимга ўтказиш керак.
Show next 65 comments