Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини қоплаб бериш тартиби тасдиқланди Асосий қоидалар:
➖ижара тўловини қоплаш учун албатта солиқ органларидан рўйхатдан ўтган
расмий ижара шартномаси бўлиши керак;
➖ ижара тўлови
фақат кундузги таълимда ўқийдиган талабалар учун тўлаб берилади. Сиртқи ва кечки таълим учун қўлланмайди;
➖ битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаса,
уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт;
➖ ўзи ёки ота-онасининг уйида, шунингдек доимий турар жойидаги уйда ижарада турганларга қоплаб берилмайди;
➖ аризалар
ҳар ойнинг 7-санасигача декан ўринбосари ёки ОТМдаги турар жой билан таъминлаш бўлимига топширилади;
➖ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йили давомида
(ҳар йили 1 сентябрдан 1 июлгача) ёки ўқув дастури давомийлигига қараб белгиланади;
➖ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 1 баравари
(270 минг сўм), қолган ҳудудларда – 0,5 баравари
(135 минг сўм)дан оширилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
Мани 2 та фарзандим Олий гохда укийди
1 чи кизим Жахон тиллар университетда 2 курс шартнома асосида укийди
2 чи кизим Тошкен педиатрияга институтида 1 курс талабаси
2020 йил талабаларга 50% ижара шартномаси тулаб берилади деган карор чикди.
Савол
1) Шу карордан мен хам фойдалансам булади ми? ( кашкадареда вилоятида истикомат киламан)
2) ёки бу карор факат темир дафтардагиларга тегишлими?
3) Ким га мурожат кил сам булади Шу савол бн?
Олдидан жавоб ун рахмат