⚡️Ўқишни кўчиришда ўтиш бали 66,1 балл этиб белгиланди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги 53 та ОТМга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг
35 фоизи (66,1 балл) этиб белгилангани
маълум қилинди.
Ўтган йили ўтиш бали 56,7 балл эди. Жорий йилда ўтиш балини ўтган йилги ҳар бир йўналишга кириш бали неча бўлган бўлса, ўшандай қилиб белгилашмоқчи эди. Аммо бундай қилинмади. Яна бир бор асосан хориждаги талаба-ёшларга ён босилди ва ўтиш бали максимал баллнинг атиги 35%и этиб белгиланди. Бу ҳатто 3 баҳо ҳам дегани эмас.
💰Ўтиш балини тўплаган талабалар оддий тўлов-контрактни тўлашади, ўтиш балига етмаганлар эса юқоридаги расмда кўрсатилган миқдорларда контракт тўлашади.
ℹ️ ОЎМТВ тизимидаги ОТМ рўйхатиБошқа ОТМларга ўтиш балини юқори турувчи вазирликлар белгилайди, масалан тиббиётни Соғлиқни сақлаш, юриспруденцияни Адлия вазирлиги ва ҳ.к.
👉 @xushnudbek 👈
Перевод изга омад
Har bir yónalishning kirish balli bor.
66,15 ball emas kirish ballini belgilash kerak edi.
2 yil tayyorlanib 160 170 ball bilan kontrakga kirsa bular 66ball bilan kontrakga kirsa shu adolatdanmi.
Bu ketish bólsa talim ósmaydi pasayadi