Одамларимиз ижодкор.
openbudget.uz лойиҳасини биласиз. Фуқаролар бирор муаммони ҳал қилиш, масалан, бирор йўлни таъмирлаш, мактаб-боғча қуриш, сув чиқариш, кўприк қуриш каби ижтимоий муаммоларни кўтариб чиқишади ва унга овоз берилади. Белгиланган муддат ичида энг кўп овоз олган лойиҳага пул ажратилади. Овозларни санаш конкурсдек гап, яъни шаҳар/туманда энг кўп овоз олишга ҳаракат қилинади. Табиийки, шу жойда яшовчи одамлар пул ажратилишидан энг кўп манфаатдор.
Яқинда кичикроқ бир қишлоқ аҳолиси openbudget да 900 млн сўмлик лойиҳа таклифи берибди ва қисқа муддат ичида овозларни кўпайтириб ғолиб чиқиб, маблағ ажратилишига ҳам эришибди. Йўқ, улар овоз беринг, деб чатда ҳаммадан илтимос қилиб чиқишмабди ёки овоз берганга 2 минг сўмдан берамиз, деб кўчага эълон ҳам осишмабди. Қишлоқ аҳолиси номига 30 млн сўмлик (ҳойнаҳой, ҳар хил компаниялардан бўлса керак) симкарталар сотиб олиб, ҳар биридан овоз бериб чиқишибди
😇😇Тадбиркорликни қаранг. Яхшигина харажат қилган, аммо ютуқ ҳам уларда