⚡️Янги алифбо лойиҳаси эълон қилинди
Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат янги ўзбек алифбоси таклиф этилмоқда.
https://regulation.gov.uz/uz/d/31596Асосий ўзгаришлар:
Ғ => Ḡ ḡ
Ў => Ō ō
Ш => Ş ş
Ч => Ç ç
Муҳокама
31 мартга қадар давом этади.
👉 @xushnudbek 👈
Yangi avlod 1 kunda xitoy alfabetini organyapdi
Nega bizda doim bir tomonlama o'ylashadi
Radar qo'yib jarima qiladi yo'li esa rasvo va boshqalar
Мен кириллдан воз кечмайман. Кирилл руслардан қолган деймиз,ҳудди лотинни ўзимиз яратгандай!? Янги алифбони ўзи туркчадан кўчирмаку! Нима керак ортиқча машмаша?
Алифбо ислоҳотини тўлиқ, ҳа-ҳа, ТЎЛИҚ қўллаб-қувватлайман! Алифбо расман ўзгарган куниёқ каналимда ва барча жойда янги алифбода ёзишни бошлайман ҳамда кирилл ёзувидан бутунлай воз кечаман.
Янги таклиф этилаётган алифбо ҳам айрим кичик жиҳатларини инобатга олмаса, менга маъқул!
Шу лойиҳа ташаббускорлари танқид ва турли гап-сўзларга қарамасдан, қатъият кўрсатишларини хоҳлайман. Ҳукумат ва юқоридаги масъуллардан ҳам шунчаки омма фикрини эмас, кўпроқ мутахассислар нуқтаи назарини эшитишларини ва уларга қулоқ солишларини, алифбони ислоҳ қилишларини сўраб қоламан.
Ҳозирча қисқа фикрим шу. Агар зарурият туғилса, кейинчалик алифбо ислоҳоти нима учун кераклигини батафсил тушунтиришим ҳам мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
200% Қўшиламан