#ўқишникўчириш
Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдуқодир Тошқулов билан суҳбатда
ўқишни кўчиришга оид айрим саволларга ҳам жавоб берди.
✅ Агар фарғоналик талаба ҳозир Самарқандда ўқиётган бўлса ва ўқишини ўзининг доимий яшаш манзилига кўчирмоқчи бўлса, унда
имтиҳонсиз ва ҳеч қандай тўловсиз
мос ва турдош бўлган йўналишга кўчира олади. Агар талаба мос ва турдош бўлмаган бошқа йўналишга кўчирмоқчи бўлса, унда бир марталик супер-контракт тўловини тўлаш талаб этилади.
✅ Мос ва турдош бўлмаган исталган йўналишга супер-контракт тўлаган ҳолда
ўқишни кўчириш мумкин. Масалан, биологиядан тиббиётга, педагогикадан юриспруденцияга ва ҳ.к.
❗️Лекин агар талаба юқори курс бўлса ва ўтилган фанлар фарқи катта бўлса, унда битта пастки курсдан ўқишни кўчиради, яъни бир (ёки икки) йил йўқотиши мумкин.
Шунингдек, вазир суҳбат чоғида табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари қанча бўлиши ҳақида айрим йўналишлар кесимида маълумот берди.
Қолганини овозли хабарда эшитишингиз мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Менинг доимий яшаш жойим Хоразм вилояти
Мен хозирда БухДУ 2курс биология йуналишини тамомладим
Айтингчи мен 3курсдан укишимни Хоразмга кучираоламанми
Chunki men ham shunday vaziyatdaman . Tòlovga umuman qarshiman oddiy xalqda unchhaaa pul bolganida super òqirdik shu paytgacha shuncha yiqilib endi kirdik bilim bn deganimizda endi bu holat adolatsizlik bòlyapti
Men Namanganda ''Namangan muhandistlik texnologiya instituti'' da o'qiyman buxgalteriya hisobi va auditda yo'nalishida 1 kursni bitirdim
Endi Farg'ona viloyatiga ''Farg'ona palitexnika institut'' ga Iqtisodiyot yo'nalishiga ko'chirmoqchiman
Shunda pulmul yoki imtixonmi bo'lami
O'zim Fargonada yasheyman
Shuni ko'chirsam bo'lami?