Тўлдириш: анъанавий дарслар барча босқич талабаларига тааллуқли
Юқоридаги хабар чиққандан сўнг, баъзи саволлар пайдо бўлди. Жумладан, расмий хабарда «
2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади» дейилганди. Кўпчилик «тегишли курс» жумласида айнан қайси босқич талабалари назарда тутилганини сўрашди.
Биз Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, ушбу масалага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик. Вазирликнинг ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашевнинг сўзларига кўра,
мазкур янгилик барча босқич талабалари учун тааллуқли. Шу пайтгача фақат биринчи ва битирувчи босқич талабалари анъанавий дарсларга чақирилган. Эндиликда 11 январдан бошлаб, барча босқич талабалари учун анаъанавий дарсларга старт берилиши режалаштирилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈
Faqat sessiyalarni offline qogani online nma jinnilik bu???
Prezidentimiz Yoshlarga yo’l ochdila qo’llab quvvatlash yili didila!Nimasi bu qo’llash o’rniga sarson qilish
Qonun hamma uchun hamma OTM la uchun br bo’sa manmca maqsadga muofiq bo’lardi