Талабалар учун ижара уйларини топишга ёрдамлашувчи электрон тизим яратишга 300 млн сўмгача ижтимоий буюртма эълон қилинди
Яқинда Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев Самарқандга хизмат сафари билан борганда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан кўришиб, талабалар турар жойларига оид муаммони муҳокама қилгани ва ўзаро ҳамкорликда ижтимоий буюртма эълон қилишга келишиб олишганини
маълум қилганди.
Бугун ўша буюртма эълон қилинди!
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги талабаларнинг ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, талабалар ва ижара уйларини берувчи шахсларни бир платформада бирлаштирувчи электрон тизимни ишга тушириш учун
мукофоти уч юз миллион сўмгача бўлган ижтимоий буюртма сифатида танлов эълон қилди.
❗️ Танловда иштирок этиш истагини билдирган
шахслар ва хусусий дастурлаш компаниялари ушбу масалага доир ўзлари таклиф этаётган ечимлари билан
2021 йил 5 апрель санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.
👉 https://forms.gle/ZrHCfvxYNNj7gqqi9P.S.: Ёдингизда бўлса, 2 ойлар аввал худди шу мавзуда ўз таклифларимни билдирган эдим.
Бу таклифни декабрь ойида Алишер Саъдуллаев билан анча муҳокама ҳам қилгандик. Агар лозим бўлса, танловда қатнашмоқчи бўлган барча талабгорларга мен бажонудил маслаҳатчи бўлишим мумкин. Беминнат, албатта. Толиби илмлар учун фойдаси тегадиган ҳар бир лойиҳага жон деб ёрдам беришга тайёрман.
👉 @xushnudbek 👈
Alloh ilmizni ziyoda qilsin! El xizmatidan charchamang,omad sizga!
Xushnudbek sizdan bir savolimga javob olaman degan umidda bog'landim.
Aytingchi o'qituvchi ayol dekret ta'til pulini qancha muddatda olishi kerak. Uzog'i va yaqini qachongacha?