Талабалар учун ижара уйларини топишга ёрдамлашувчи электрон тизим яратишга 300 млн сўмгача ижтимоий буюртма эълон қилинди

Яқинда Ёшлар ишлари агентлиги раиси Алишер Саъдуллаев Самарқандга хизмат сафари билан борганда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан кўришиб, талабалар турар жойларига оид муаммони муҳокама қилгани ва ўзаро ҳамкорликда ижтимоий буюртма эълон қилишга келишиб олишганини маълум қилганди.

Бугун ўша буюртма эълон қилинди!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги талабаларнинг ва соҳа мутахассисларининг таклиф ва мулоҳазаларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, талабалар ва ижара уйларини берувчи шахсларни бир платформада бирлаштирувчи электрон тизимни ишга тушириш учун мукофоти уч юз миллион сўмгача бўлган ижтимоий буюртма сифатида танлов эълон қилди.

❗️ Танловда иштирок этиш истагини билдирган шахслар ва хусусий дастурлаш компаниялари ушбу масалага доир ўзлари таклиф этаётган ечимлари билан 2021 йил 5 апрель санасига қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин.

👉 https://forms.gle/ZrHCfvxYNNj7gqqi9

P.S.: Ёдингизда бўлса, 2 ойлар аввал худди шу мавзуда ўз таклифларимни билдирган эдим. Бу таклифни декабрь ойида Алишер Саъдуллаев билан анча муҳокама ҳам қилгандик. Агар лозим бўлса, танловда қатнашмоқчи бўлган барча талабгорларга мен бажонудил маслаҳатчи бўлишим мумкин. Беминнат, албатта. Толиби илмлар учун фойдаси тегадиган ҳар бир лойиҳага жон деб ёрдам беришга тайёрман.


👉 @xushnudbek 👈

134 comments

Show 100 more comments
ГАВХАР НУРИДДИНОВА
manimcha bu tanlovda qatnashib ovora bolish shartmas. g‘oya zo‘r. lekin tanlov g‘olibi kottakonlarni firmasi bo‘lib chiqadi. pulni oladi. chetdan birorta analogni topib lyap tyap qilib chiqaradi. bo‘ldi shu bn 300 mln egasini topadi.
Ғоя зўр!!! Лекин ижроси қанақа бўлади? 300 млн.сўмни дастлабки сметаси эълон қилиниб, бу маблағ фирмалар орқали айланиб манфаатдор мансабдорларнинг чўнтагига қайтиб кирмаслиги кафолатланса, ҳамма рози. Бўлмаса, ўша гап. Хар ҳил лойиҳалар билан халқни пулини талон-тарож қилишни тўхтатинглар!
МАНА ШУ ОЛИЙ ТАЪЛИМГА
ЎҚИШГА КИРАЁТГАНДАГИ
ИМТИЁЗЛАРНИ УМУМАН
ОЛИБ ТАШЛАШ КЕРАК.
ҲАММАНИНГ ҲУҚУҚИ
ТЕНГ БЎЛСА ҲАҚИҚИЙ
БИЛИМИ БОРЛАР ЎҚИШГА
КИРА ОЛАДИ.
Высокоразумый
Xushnud ozinga ozin nmala qvosa gapingda hech qanaqa mano yoq
Bepul qilishga tayyormiz +998993276666
O'ktam Rajabov
Давлатнинг пули хам таълим тизими хам эгасиз колганга ухшайди?!
Natijasi qachon chiqadi buni