Бугун, 19 август куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг олий таълим тизимидаги муаммолар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда айрим фикрларим билан ўртоқлашдим. Бироз қисқартирилган матнини қуйида ўқишингиз мумкин.
«Бу илтимос эмас, талаб» – Хушнудбек Худойбердиев олий таълим муассасалари харажатлари очиқ бўлиши кераклиги ҳақида
👉 https://kun.uz/15517169
Барчамизга маълум, 110, 17, 50 ва шунга ўхшаш мактабларни бойнинг болалари эгаллаб олган, оддий одамнинг боласи бу мактабларга тушишни орзу қилмаса ҳам бўлади. Ҳатто адашиб тушиб қолса ҳам ўқиш жуда қийин, ҳар ой тўлаб туриладиган суммалар бор-да, бундан ташқари мана шу мактабларда ўқувчиларнинг қўлидаги телефонини баъзи ўқитувчилар ҳар кўрмаган, ҳар куни янги телефон, янги кийим, ҳатто 110-мактаб ўқувчилари орасида ҳар куни бошқача мошина олиб келиб ташлаши мода бўлган.
Ҳозир Алишер Усмонов ҳомийлиги билан 110-мактаб қайтадан реконструкция қилинмоқда, энди буёғи “вапше даҳшат”.
Лекин нимага шундай бўлмоқда, шунақа ижтимоий тенгсизлик борган сари ривожланиб бормоқда, ўша буюк келажакда Ҳиндистондаги каби кулбалар шундоқ тугаши билан катта-катта бойлар яшайдиган мавзелар бошланиб кетадими?
Яъни ҳар бир бой ўзининг бой эканлигини яшайдиган мавзеси, мошинасининг маркаси, боласининг мактаби билан ажаратиб бораверадими?
Бундай нарса йўқ деб ўзимизни алдамайлик, бу гапларим аччиқ бўлса ҳам ҳақиқат.
Ҳамма жойда бир хил шароитдаги мактаблар қилиш учун сизнингча нима етишмаяпти? Ахир ривожланган давлатларда олис қишлоқлардаги мактабларда ҳам шароит ва таълим сифати бир хил-ку, биз қандай эпласак бўлади?
@tentakminds
Olĝa Qashqadaryoo