⚡️Қўшимча тест 23 август куни ўтказилади
📆 Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари
2021 йил 23 август куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда ДТМ
маълум қилди.
✅ Унда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар иштирок этишлари мумкин бўлади:
1️⃣ тест синовига келган вақтда тана ҳарорати
37º C дан юқори эканлиги аниқланган ва далолатнома расмийлаштирилган абитуриентлар (уларнинг сони
110 нафар);
2️⃣ 16 августга қадар
коронавирусга чалинганлиги сабабли қўшимча тест синовларида иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан коронавирусга чалинганлиги тасдиқланган абитуриентлар (уларнинг сони
1200 нафардан зиёд, лекин ҳали улар битталаб текшириб чиқилади).
❌ Қайта ташкил этилган тест синовларида ҳам тана ҳарорати 37º C дан юқори эканлиги аниқланган ёки коронавирусдан тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун
бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.
📍 Тест синовлари
барча ҳудудларда ташкил этилади ва абитуриентлар рўйхатдан ўтиш вақтида тест топшириш ҳудуди сифатида ўзлари танлаган ҳудудда тест синовида иштирок этади.
📄 Абитуриентлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани эртадан бошлаб
my.dtm.uz сайти орқали юклаб олишлари мумкин бўлади.
👉@xushnudbek👈
Shunda 40 joy berilgan deganzga yaxshi tushunmadm
Magistratura uchun ham yangiliklar bormi? Universitetlar haligacha birinchi bosqich natijasini ham rasman eʼlon qilmadi.
Magistrlar uchun ham ikkinchi bosqich ingliz tilidan testlar bo'lishi kerak va bu ham DTM tomonidan tashkil etiladi. Shunga ham aniqlik kiritaylik.