❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар

✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (№527, 18.08.2021 й.)

✔️Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида

✔️Муддати: ўқиш муддати (3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатга

✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 14%).

✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайса, унда кредит фоизи ҳам пасаяди. Агар асосий ставка кўтарилса, унда кредит фоизи ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).

✔️Кимларга берилади: таълим кредити

✅ кундузги таълим шаклига
✅ бакалавр ёки магистрга
✅ тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
✅ ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.

❌ супер-контракт учун ёки махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шакллари учун таълим кредити берилмайди.

✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги

✅ давлат
✅ нодавлат
✅ хорижий ОТМлар ёки уларнинг филиаллари
✅ қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.

❌ Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.

✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.

✔️Фуқаролик: таълим кредити фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари тижорий шартларда таълим кредити бериши мумкин.

✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.

✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза 5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.

✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.


👉 @xushnudbek 👈

694 comments

Show 100 more comments
💫🌼STuDeNTKa🌼💫
Xalq bankidan oling berishadiku
Беришмади углим турин политехга кирган бермимиз унака сумма дейишди кеча
Укишни битиргунча фоизи туланадими йукми
💫🌼STuDeNTKa🌼💫
Qancha suppergami
Йук супермас оддий контракт
Ikkinchi mutaxassislarga berilmaydimi? Shunda
@@@
Йук супермас оддий контракт
Unda berishi kerak bermasa sababini keltiradi xat da diyishyaptiku
Yigitali !!!
Savol: Menga kafil utmoqchi bulgan odamlar qarindosh emas yaqin dustlarim. Kafillikga utaveradimi??? Yoki yaqin qarindoshi bulishi shartmi?
💫🌼STuDeNTKa🌼💫
Unda berishi kerak bermasa sababini keltiradi xat da diyishyaptiku
Халк банкига учрашсам 5чи сентябрдан кейин учрашин дийишвоти ипотека эса бермимиз унака сумма диди
Yigitali !!!
Savol: Menga kafil utmoqchi bulgan odamlar qarindosh emas yaqin dustlarim. Kafillikga utaveradimi??? Yoki yaqin qarindoshi bulishi shartmi?
Menimcha davlat Ishida ishlasa bòldi. Men oddiy kredit oganimda maktabda ishledigan ustoz kafil bògan. Xch qanaqa qarindoshim emas
🍫 Sabicha 🍫
Texnikumlarda óqiydigan talabalar uchun talaba kriditi beriladimi
Perevod un ham ta'lim krediti beriladimi?? Super kontrakt asosida perevod qiladiganlarga??
Qachon mandat chiqarkan a
Наимжон
Агар таққослайдиган бўлса нодавлат Олий таълим муассасаларининг тўлов контракт миқдори Олий таълим тасаруфидаги Институт, Университетларнинг супер контракт тўловлари билан миқдори деярли бир хил. Шундан келиб чиқиб Олий таълим муассасаларида ўқишни истаб, тўловни кредит тўловини амалга оширадиган абитуриентларга хам таълим кредитини берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
10 mln olish uchun 10 oy yugurish keredur shunda
🍫 Sabicha 🍫
💫🌼STuDeNTKa🌼💫
Kunduzgi bòsa berishadi
Ha kunduzgi aniq berisharmikan
Assalomaleykum. Ikkinchi mutaxassislik(ikkinchi oliy ta'lim)ga ta'lim krediti beriladimi?
Show next 100 comments