❗️ Таълим кредитининг янги тартиби ҳақида маълумотлар
✔️Ҳуқуқий асос: Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
(№527, 18.08.2021 й.)
✔️Кредит миқдори: талаба ва ОТМ ўртасида тузилган тўлов-контракт шартномаси миқдорида
✔️Муддати: ўқиш муддати
(3, 4 ёки 5 йиллик муддат) тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб
7 йил муддатга
✔️Фоизи: Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида (ҳозир 14%).
✔️Асосий ставка ўзгарса: агар Марказий банкнинг асосий ставкаси
пасайса, унда кредит фоизи ҳам
пасаяди. Агар асосий ставка
кўтарилса, унда кредит фоизи
ўзгармайди (яъни кўтарилмайди).
✔️Кимларга берилади: таълим кредити
✅ кундузги таълим шаклига
✅ бакалавр ёки магистрга
✅ тўлов-контракт асосида ўқишга кирган
✅ ёки ўқишини кўчирган талабаларга берилади.
❌ супер-контракт учун ёки махсус сиртқи, кечки ва сиртқи таълим шакллари учун таълим кредити берилмайди.
✔️Қайси ОТМлар учун: таълим кредити Ўзбекистондаги
✅ давлат
✅ нодавлат
✅ хорижий ОТМлар ёки уларнинг филиаллари
✅ қўшма дастурда ўқийдиган талабаларга берилади.
❌ Хорижда жойлашган ОТМларда ўқиш учун таълим кредити берилмайди.
✔️Кафиллик: кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари
(ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари таълим кредити шартномасида биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашишлари мумкин.
✔️Фуқаролик: таълим кредити
фақат Ўзбекистон фуқаролари учун берилади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга банкларнинг ўзлари
тижорий шартларда таълим кредити бериши мумкин.
✔️Керакли ҳужжатлар: банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) ариза;
б) талаба ва ОТМ ўртасидаги шартнома (контракт);
в) кредит қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
г) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар бўлса);
д) банкнинг ички ҳужжатларида (сиёсатида) белгиланган бошқа ҳужжатлар, шу жумладан, биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот ва ҳужжатлар.
✔️Ариза кўриб чиқилиш вақти: ариза
5 иш кунида кўриб чиқилиши ва кредит шартномаси имзоланиши керак. Агар рад этилса бу ҳақда талабага сабаби кўрсатилган жавоб хати берилади.
✔️Муддатдан олдин қайтариш: кредит олувчи таълим кредитини шартномада белгиланган муддатлардан олдин қайтаришга ҳақли.
👉 @xushnudbek 👈
Xushnudbek aka shaxsan men ham xuddi shundey qildm institut buni togri tushundi lekin muammo shundaki men o'z xohishimga ko'ra ariza yozgan bo'lsam ham o'qishdan chetlashtrilmayapman (yani attesttatimni ololmayappan) bu esa nargi institutga dakumentlarmni topshirishimga halaqit beryapti topshirgan institutim esa qabul tugasa joying kuyadi tez tez olib kel deb turib olgan men asl nusaxasini ololmasam (prikaz chiqmasa) qanaqa qilib olib boraman amaliy bo'lmasa ham yo'l yo'riq ko'rsatin iltimos