⚡️Абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Яқин кунларда республикамиздаги 100 дан ортиқ ОТМларда қабул жараёнлари бошланади. Бу мамлакат келажаги учун шу даражада муҳим тадбирки, унда миллиондан ошиқ ёшларнинг тақдири, қувончлари, қайғуси мужассам.

Шу сабабли мазкур жараёнларни шаффоф, адолатли ўтказиш жуда муҳим. Бунда эса жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

✅ Берилган жуда кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда 2020 йилги қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни қизиқтирган барча саволлар, муаммолар ва таклифларни кўриб чиқиш, агар эҳтиёж бўлса, билдирилган фикрларни тегишли мутасаддиларга етказиш мақсадида Телеграмда абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди.

Шунингдек, гуруҳда абитуриентлар ўзаро фикр алмашиши, тажрибалари билан ўртоқлашиши, қабул жараёнига оид масалалар юзасидан муҳокама қилишлари мумкин.

👉 @abituriyentguruh 👈

Гуруҳ менинг ташаббусим билан очилди ва бир нечта модераторлар назоратида, қатъий қоидалар асосида фаолият юритади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Гуруҳга аъзо бўлиш:

👉 @abituriyentguruh 👈

108 comments

Show 96 more comments
Мадиев Шахзод
Ассалом алекум, агар етказишни иложи бўлса манда таклиф бор эди, мазмуни шуки: пандемияга қарши курашаётган 1-даражали шифокорларни фарзандларига хам ИИБ ходимлари фарзандлари сингари "лигота" берилиши керак деб ҳисоблайман, чунки кўплаб шифокорларимиз иш тақозо қилиб уйларидаги юмушлар балки (қисман ёки тўлиқ) абитуриент фарзандлари зиммасига қолган бўлиши мумкин. Бу шунчаки таклиф, агар чуқурроқ ўрганилса, саломатлигимиз посбонларига ҳукуматимизни билдирган яна бир имтиёзларидан бири бўлар эди. Рахмат вақт кетказиб ўқиб чиқганингиз учун, саломат бўлинг 👍
Шахноза
САЙЁРА НУМАНДЖАНОВНА
барча педагогик йуналишдаги таълим 3 йиллик булдику кизлар
йилини сурамадим,стажни хисобга олиб сирткига кабул килишни,ёки махсус сиртки очилишини сурадим
Gulira'no Ochilova
Ассалом алайкум. Махсус сиртки йуналиши учун давлат ва хусусий корхоналар шартнома килинади деган гаплар бор эди. Хар доимгидек пули бор, кули узунлар киришадими дейман ... Хамма жимиб кетдику. Стажи купларни шундогам Кабул килса буларди Энди. Бундан давлат зарар курмайди. Барибир тулов килишиб укийдику.
Gulira'no Ochilova
Хушнудбек иложи булса махсус сиртки хакида маълумот берсангиз. Олдиндан рахмат! Чарчаманг тез эшитадиган сиз колдиз узи. Узингизни эхтиёт килинг.
Zulfiyaxon
Ассалому алайкум! Мавзудан ташкари саволим бор эди. Медтехникумларга кабул качон булади. Ким билса этворилар илтимос
Ro'ziyeva Aziza
Assalomu alaykum.Stajga ega o'rta ma'lumotli pedagoglarimiz juda ko'p. Ular yoshlarga bilim berish bilan ovora bo'lishadi.Repititorga borishga esa vaqtlari kam. Ularni ish stajini ham inobatga olib,birozgina qulayliklar yaratishsalar,qandaydir imtiyozmi.?....shundog'am ular yoshlarini o'ylamay barchalari o'qishga tayyor.Ular faqat yanada yoshlarga kuchliroq bilim bera olish istagidadirlar xolos.
Ассалом алекум мавзуга балки тегишлимасдир балким, аммо магистр ўқиш учун ўзини сохаси бўлиши керакми. Мисол мен Алоқа институтинини тугатганман "бакалавр" хозирда инженерман Ядро Физика Институтида яьни инженер-ядершик бўлиб кетдик. Саволим шуки диплом б-ча ўқиш керакми ёки соха б-ча. Олдиннан рахмат ишларингизга ривож барака берсин Аллоҳим
.... ...
Assalom alaykum menda bitta savol bor edi medtexnikumlarga onlayn hujjat topshirsam boʻladimi
Tarix fanidan tayyorlanuvchi abituriyenlar uchun yangi kanal @tarix_online_2020