«Маҳалла» фондидан мингдан минг розиман. Минглаб инсонларнинг кайфиятини кўтаришди, барака топишсин, илоҳим.
Фонднинг айрим ходимлари хайрия маблағларини ва кам таъминланганларга тарқатилаётган бюджет пулларини талон-торож қилишаётгани ҳам одамни эсидан чиқиб кетдией
😂Биз сизлардан розимиз, сиз ҳам биздан рози бўлинг.
P.S.: лекин каналим кўпчиликка ёқаркан, бирорта салбий жавоб берилмаяпти, қойил, кутмагандим ))
UPD: дастлаб сўровнома, кейинчалик Фонд каналининг ўзи ўчириб ташланди. Эссиз, шундай яхши каналдан айрилиб қолдик, азизлар. Рози-ризочилик бежига сўралмаган экан, демак. Ўлимидан олдин одатда шунақа қилинардию, ҳаммаси мантиқан тўғри. Фонд масъуллари хакерлар ҳужуми ҳақида баёнот беришса керак-а энди?
👉 @xushnudbek 👈
Маҳалланинг боши бор,
Юзи, кўзи, қоши бор,
Чопар қайда оши бор,
Маҳалламиз раиси .
Байрам, базм ёки тўй,
Кириб чиқар уйма-уй,
Барчага “насиҳатгўй”,
Маҳалламиз раиси .
Aйш-у ишратнинг қули,
Май-ароқдир жон-дили,
Давралар косагули,
Маҳалламиз раиси .
Зиёфатда яшнайди,
Маст от каби кишнайди,
Майни тишлаб хушлайди,
Маҳалламиз раиси .
…Ҳамкор газ-сув, ул-булга,
Солиқ, светга—нурга,
“Тадбир” деб келар пулга,
Маҳалламиз раиси .
Хабар олмас ночордан,
Ҳол сўрамас бемордан,
Ўтмас масжид—мозордан,
Маҳалламиз раиси .
Бирмас бор “икки тили”,
Ўзгариб турар феъли,
“Aртист”- кўксида қўли,
Маҳалламиз раиси .
Йиғинларда кўп фаол,
Каттапараст эҳтимол,
Топсам дейди эътибор,
Маҳалламиз раиси .
Aйбсиз бир парвардигор,
Ҳатто ойнинг доғи бор,
Бизлардан чекманг озор,
Маҳалламиз раиси .
Майли, иложсиз шукур,
Ҳазил қилдикда бир қур,
Қишлоғимизда “козир”,
Маҳалламиз раиси
So'nggi kunlardagi faqat koronavirus haqidagi maʼlumotlar jonga tekkandi
Bu ham xalqqa daldade