Кеча салбий рекорд қайд этилди: умумий 237та, аҳоли орасидан эса 217та ҳолат қайд этилди
Бу ҳақда Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум
қилди:
«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони
4 минг 352 нафарга етди. Шифохоналарда
981 бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи
оғир, 2 нафарининг аҳволи
ўта оғир.
Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик
вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча қайд этилган Тошкент шаҳридаги
195 нафар, Тошкент вилоятидаги
10 нафар, Хоразм вилоятидаги
8 нафар ва Сирдарё вилоятидаги
4 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилган.
Бундан кўриниб турибдики, вазият мураккаблашиб бормоқда. Ҳар биримиз кўчага чиқиш, мулоқотга киришиш орқали касалланиш эҳтимолимиз борлигини унутмаслигимиз керак.
Карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилинг. Дока ниқобда бўлинг, мулоқотларда оралиқ масофани сақланг, уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалардан фойдаланинг.
Минг афсуски, аҳоли орасида бу каби тавсияларга
панжа орасидан қараётган, бефарқ муносабатда бўлаётганлар кўпайиб кетяпти. Вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг».
👉 @xushnudbek 👈
Лекин, кеча Россия телеканаллари "Америкада берилаётган бепул озиқ-овқат бу ёлғон" эканлиги тўғрисида лавҳаларни кўрганимдан кейин, бугун, юзимни ғишдай қилиб маҳалламиздаги махсус пунктга бориб, барча хужжатларимни олиб эл қатори навбатга турдим.
Натижада, ярим соат ичида навбатим келганида, мендан, ҳеч қандай хужжат, маҳалладан тавсиянома, таклифнома, гувоҳнома ёки гунохнома сўралмаган ҳолда, столимни устида турган хамма озик-овқатларни тантанали тарзда қўлимга топширишди.
Менга, нималар ва қанча миқдорда берилганлиги ҳақида махсус видео тайёрлашни кераги борми ёки йўқми?
Ҳурмат билан,
Отабек Маҳкамов. Нью-Йорк.