Кеча салбий рекорд қайд этилди: умумий 237та, аҳоли орасидан эса 217та ҳолат қайд этилди
Бу ҳақда Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум
қилди:
«Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони
4 минг 352 нафарга етди. Шифохоналарда
981 бемор даволанмоқда, 6 нафарининг аҳволи
оғир, 2 нафарининг аҳволи
ўта оғир.
Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик
вазият ўта мураккаблигича сақланиб турибди. Куни кеча қайд этилган Тошкент шаҳридаги
195 нафар, Тошкент вилоятидаги
10 нафар, Хоразм вилоятидаги
8 нафар ва Сирдарё вилоятидаги
4 нафар бемор аҳоли орасидан қайд этилган.
Бундан кўриниб турибдики, вазият мураккаблашиб бормоқда. Ҳар биримиз кўчага чиқиш, мулоқотга киришиш орқали касалланиш эҳтимолимиз борлигини унутмаслигимиз керак.
Карантин тадбирларига тўлиқ риоя қилинг. Дока ниқобда бўлинг, мулоқотларда оралиқ масофани сақланг, уйга қайтганингиздан кейин антисептик воситалардан фойдаланинг.
Минг афсуски, аҳоли орасида бу каби тавсияларга
панжа орасидан қараётган, бефарқ муносабатда бўлаётганлар кўпайиб кетяпти. Вазият мураккаблашиб бораётганини билиб турибсиз. Уни ижобий ёки салбий томонга ўзгартириш ҳар биримизнинг ҳаракатимизга боғлиқ эканини унутманг».
👉 @xushnudbek 👈
Mansabda o‘tirgan mansabdorlarga borib taqalyapti yana...
"Choy-chaqa"ni kimlar olyapti, ishlar qanday bityapti. Suv ombori talofatidagi javobgarlarning jazolangani yo‘qku...