⚡️Хориждан ўқишни кўчиришда ҳамма учун имтиҳон олинади
🅰️ талабалар ўқишини хорижий
(шу жумладан, халқаро рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
➖агар алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўлса
касбий (ижодий) имтиҳонлар, қолганида
тест синовлари ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ОТМ томонидан, тест синовлари ДТМ томонидан ўтказилади;
➖ўтиш баллари жорий йил
25 июлга қадар, кейинчалик ҳар йили
15 июлга қадар белгиланади;
➖ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар
табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
➖имтиҳон натижалари ДТМ ҳамда ОТМларнинг веб-сайтларида эълон қилинади.
🅱️ талабалар ўқишини хорижий ОТМлардан Ўзбекистон давлат ОТМларининг
мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга
рухсат этилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
Chetga o'qishga o'ziga va bilimiga ishonib kirgan odam hech narsadan qo'rqmaydi.
Demak, bilimi borlar hech qanday hafa bo'lishlari kerak emas bu postdan, sizdek insonlar jamiyatni taraqqiyotga olib chiqadi.
Lekin 1000-2000 $ ga bilimsiz o'qishga kirib, qo'ydekkina o'qishni bitirib, qo'ylarni tarbiyalovchi insonlar, tor miyasi va tor dunyo qarashi bilan boshqalarni ham zaharlaydi.
O'ylab ko'raylik, bilimli odam bilan bilimsizni farqi katta.
Bilimsiz, ichimizdagi do'stlardan ko'ra, aqlli dushmanimizdan ko'proq narsa o'rgana olamiz.
Bu xabarga qanday fikr bildirsangiz, sizga ikki barobarini tiladim!☝️👍✋