Битта 400 ўринли ётоқхона бир йилда 600 млн сўмга тушади, талабалар тўлови эса - 290 млн
Бугун, 2 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати”да талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири
Абдуқодир Тошқулов шундай деди:
«Олий таълим муассасалари ётоқхоналарининг шароити яхши эмаслиги шахсан ректорнинг эътиборсизлиги, ОТМ раҳбарининг ўша ётоқхонага кирмаслигидан, бошқа сабаб йўқ.
Ҳар қандай ОТМ пул топа олади. Чунки талабалар турар жойида яшаётган талаба муассаса ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, оз бўлса-да пул тўлайди. Арзимас пул, лекин ўша пулни ўзига сарфласа ҳам ҳамма жиҳозини тайёр қилиб қўйса бўлади.
Энди ҳозир мен айтмайман, ижтимоий тармоқларда чиқиб, нотўғри талқин бўлиши мумкин. Бир куни бир талабалар турар жойига бориб, талабалар орасида бир кеча ётдим. Бир талаба билан унинг хонасида тунни тонгга улаб суҳбат қилиб чиқдим ва ундан бутун сир-асрорни сўраб олдим. Яшаш шароити, санузеллар ҳолати, бир дунё муаммо бор.
Давлат-хусусий шериклик асосида СамДУ ҳудудида лойиҳа қиймати
11.7 млрд сўм бўлган 350 ўринли талабалар турар жойи намуна сифатида қуриб битказилди.
Шу билан бирга, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуриш масаласи талаб даражасида, деб бўлмайди. Талабалар турар жойлари ижтимоий объект бўлгани сабабли тадбиркорларни мазкур жараёнларга жалб этиш бирмунча қийинчилик туғдирмоқда.
Ҳисоб-китобларга кўра, битта
400 ўринли талабалар турар жойини сақлаш бир йилда ўртача
600 млн сўмни ташкил қилади. Талабалар томонидан тўланадиган сумма эса йилига ўртача
290 млн сўмни ташкил этади. Тўловларнинг харажатларни қопламаслиги хусусий секторни жалб қилиш имконини бермаяпти.
Таҳлиллар ижтимоий объектларни қуриш ишларига ҳисса қўшаётган тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзларни бериш лозимлигини кўрсатмоқда», деди олий ва ўрта махсус таълим вазири.
👉 @xushnudbek 👈