Талабаларнинг ижара харажатларининг қанча қисми давлат томонидан қоплаб берилиши маълум бўлди
Президент фармонига кўра,
2021 йил 1 майдан бошлаб:
✅ ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг
60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг
50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
✅ Бунда ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми:
➖ Тошкент шаҳрида – базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан (
245 минг сўм);
➖ қолган ҳудудларда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан
(122 минг 500 сўм) ошмаслиги керак.
✅ Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандлари, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қўлланилади.
👉 @xushnudbek 👈
Хамма хужжатларини тахласангиз справкалариниям об келиб берсангиз барибир кафолат йуки аник пул беришади деб.
Чунки шартлар бор " 60%" га деб айтилган ва камтаминлланган бокувчисиз боллар дейишади оддий важ ва бахона билан беришмаслигиям мумкин.
Ётокхона руйхатида турмийсанми куратирлардахам талабалар руйхати бор ким кайерда туриши паспорт ва талабалик гувохноманг билан кеб пулингди олиб кет деса буу бошка гап буларди .
"Hoʻp ajoyib yurtimiz bor
Yarmi paxta, yarmi bogʻ"
😁😁😁😁😁