Бувайдалик абитуриентлар Ўзбекистон бўйича энг юқори ўртача баллни қайд этишди

Ўтган сафар каналимиз орқали тест синовларидаги умумий ўртача балл бўйича ҳудудлар рейтингини эълон қилган эдик. Унда Бухоро вилояти энг юқори умумий ўртача баллни қайд этган эди.

Ҳозир эса туман ва шаҳарлар рейтингини тақдим этамиз. Эътиборли томони, Ўзбекистондаги энг юқори натижа қайд этган ТОП-20 туман/шаҳар рўйхатида асосан Фарғона (7 та) ва Бухоро (8 та) вилоятларидаги туман/шаҳарлар ўрин олган. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 4 та, Навоий вилоятидан 1 та туман ТОП-20 га кира олган.

Туман/шаҳарлар рейтингида энг юқори кўрсаткични эса Фарғона вилоятининг Бувайда тумани қайд этди. Ушбу тумандан жами 3980 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, уларнинг умумий ўртача бали 79,03 баллни ташкил қилди. Бунда бувайдалик абитуриентлар кундузги таълимда ўртача 91,4 баллни, кечки таълимда 94,6 баллни, сиртқи таълимда эса 67,5 баллни қайд этишган. Маълумот учун, бувайдалик абитуриентларнинг 1115 нафари (28%) талаба бўлган.

Энг юқори ўртача балл қайд этган туман/шаҳарлар рейтинги:

1. Бувайда — 79,03
2. Пешку — 77,87
3. Боғдод — 77,85
4. Қоракўл — 77,73
5. Ғиждувон — 77,33
6. Ўзбекистон — 76,66
7. Вобкент — 76,64
8. Шофиркон — 76,63
9. Риштон — 76,48
10. Олот — 76,15
11. Мирзо Улуғбек — 75,95
12. Яккасарой — 75,78
13. Чилонзор — 75,6
14. Қизилтепа — 75,53
15. Учкўприк — 74,76
16. Данғара — 74,73
17. Ёзявон — 74,55
18. Ромитан — 74,45
19. Юнусобод — 73,94
20. Бухоро ш. — 73,93

❓Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?

Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.


👉 @xushnudbek 👈

242 comments

Show 100 more comments
M ₎✿💥 ⁞“
Test hamma joyga bir xil tushadimi
Boʻgan oʻtgan yili kirganman Nizomiyga
Iltimos gramatik xatoni toʻgrilqb qoʻysangiz!
Kelasi yil xotin qizlarga beriladigan kvota oshadimi yoki 2000 ta òrin bilan qoladimi. Man shu yil xotin qizlar tavsiyanomam bulsa ham uqishdan yiqildim. 122.85 bal oganman. Bizda qarshiga utish bali 130.2 edi xotin qizlaga. Bu yil ham tavsiyanoma olsam boladim. Yoki shu yil olding boldi boshqa bermaymiz deyishadimi
Ёзёвон boʻladi Ёзявон эмас
Bagʻdod oʻzimni 💪💪💪
Oddiy Ota
Iltimos gramatik xatoni toʻgrilqb qoʻysangiz!
Siz ham q emas a yoziladi toʻgʻrilqb emas toʻgʻrilab yoziladi
Yakubova Shoiraxon
L
Бухоро аҳли ва ёшларига гап йўқ, кучли 20 таликда 8 тумани кирибди, ўзим ҳам педагогман лекин қойил қолдим. Демак бу вилоят яқин келажакда иқтисодий ҳам ижтимоий ривожланиш бўйича пойтахтга етиб олади Иншааллоҳ.
Хорижда укиятганларни сизга ким бом бом деди исботингиз булмаса гамирманг мени Кизим 140 бал бн медга Киролмади бу йил 140 бал хам кирди 135бал хам бу дегани хамма хорижга ташлагани у н Узбекистонда баллар паста тушиб кетди Узбекистанда укиятганларни хам свиясини хам курябмиз сизга перводчиларни нима огирлиги тушябди тугри бу йил сал хаки кат булди билими бор камбагални боласи хам кирди
Bal to'plash bo'yicha baribir Buxoro nomer 1
Yozgan kamentariyalarni kim dir o'qiydimi va unga javob beradimi
💞💞DiLNaVoZ💞💞
Buvaydam omad hamisha👍👍👍👍👏👏👏
Qodirov Xurshid
Гап йўқ Бувайдаликлар ✊✊👏👏👏
Show next 100 comments