Бувайдалик абитуриентлар Ўзбекистон бўйича энг юқори ўртача баллни қайд этишди
Ўтган сафар каналимиз орқали тест синовларидаги умумий ўртача балл бўйича ҳудудлар рейтингини
эълон қилган эдик. Унда Бухоро вилояти энг юқори умумий ўртача баллни қайд этган эди.
Ҳозир эса туман ва шаҳарлар рейтингини тақдим этамиз. Эътиборли томони, Ўзбекистондаги энг юқори натижа қайд этган ТОП-20 туман/шаҳар рўйхатида асосан
Фарғона (7 та) ва
Бухоро (8 та) вилоятларидаги туман/шаҳарлар ўрин олган. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 4 та, Навоий вилоятидан 1 та туман ТОП-20 га кира олган.
Туман/шаҳарлар рейтингида энг юқори кўрсаткични эса Фарғона вилоятининг
Бувайда тумани қайд этди. Ушбу тумандан жами
3980 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, уларнинг умумий ўртача бали
79,03 баллни ташкил қилди. Бунда бувайдалик абитуриентлар кундузги таълимда ўртача
91,4 баллни, кечки таълимда
94,6 баллни, сиртқи таълимда эса
67,5 баллни қайд этишган. Маълумот учун, бувайдалик абитуриентларнинг 1115 нафари (28%) талаба бўлган.
Энг юқори ўртача балл қайд этган туман/шаҳарлар рейтинги:
1. Бувайда — 79,03
2. Пешку — 77,87
3. Боғдод — 77,85
4. Қоракўл — 77,73
5. Ғиждувон — 77,33
6. Ўзбекистон — 76,66
7. Вобкент — 76,64
8. Шофиркон — 76,63
9. Риштон — 76,48
10. Олот — 76,15
11. Мирзо Улуғбек — 75,95
12. Яккасарой — 75,78
13. Чилонзор — 75,6
14. Қизилтепа — 75,53
15. Учкўприк — 74,76
16. Данғара — 74,73
17. Ёзявон — 74,55
18. Ромитан — 74,45
19. Юнусобод — 73,94
20. Бухоро ш. — 73,93
❓Ҳудуднинг ўртача бали қандай ҳисобланади?
Масалан, Бухорода тестга кирган 50 минг абитуриент олган барча баллар қўшилади ва 50 мингга бўлинади. Шунда
ўртача арифметик кўрсаткич чиқади. Ушбу ўртача балларнинг кириш балларига алоқаси йўқ. Бу шунчаки қайси ҳудуднинг абитуриентлари умумий олганда нисбатан баландроқ балл тўплаганини билдиради.
👉 @xushnudbek 👈
Togri oquv markazlarimiz binolari oqidigan joylarimiz zamonaviy bolmasaham bizda deyarli juda kopchilok haqiqiy oqiganlar hamma savollarga javob berib chiqishyapti mana masalan biz oddiygina chekka qishloqda 2 ta oqtuvchinikida yotoqda tayyorlanganmiz oquvchilar 500 dan ortiq va ularning 90 foizi talaba bolishdi 😊😊😊😊😊
O'tkan hafta deyarli har kuni bankga bordim Ta'lim krediti olish uchun, har safar "har safar hali pul ko'chirilmagan, pul moliyalashtirlmagan " dedi. Shu haftadan boshlab esa, "instruksiyasini bilmaymiz, vaqt yo'q" deyishyapti. Dokumentlarni topshirib qo'yganman. Xalq Banki xodimlari ishdan qochyaptimi yoki hal qilib berishmoqchi emasmi, hayronman.