Диққат! Абитуриентлар, рўйхатдан ўтишга шошилманг!Хабар берганимиздек,
2020/2021 ўқув йили қабулида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос
тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда
баҳолаш мезонлари бугун
эълон қилинди.
Онлайн рўйхатдан ўтишга ҳозирча шошилманг! Мана эндигина фанлар мажмуаси ва қайси фан 1 ёки 2 эканлиги эълон қилинди.
Тез орада ДТМ
abitur.dtm.uz базаси янгиланади.
Янгиланганмаган база орқали рўйхатдан ўтганларда нима муаммо бўлиши мумкин?Биринчидан, сиз ўзингиз истаган йўналишларни базада кўринмагани учун танлай олмасдан, бошқа йўналишларни мажбуран танлашингизга тўғри келади.
Иккинчидан, танлов имкониятининг камлиги сабаб, битта йўналишга кўплаб абитуриентлар ҳужжат топшириши пайдо бўлади ва ўз навбатида, ўша йўналишларда кириш балларининг юқорилаб кетишига сабаб бўлади.
Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
P.S abituryent emasman