Уят! Суд орқали 200 миллион сўм талаб қилган ДТМ ютқазиб қўйди!Батафсил ўқиш: https://bit.ly/31hrXe3Аслида ДТМ қилган бу иш ненормал эканлиги айтилган
эди. Аввал бошида ДТМ бир балони аниқ билгандек ҳаммани босиқликка
чақирди. Мана, охир оқибатда ОАВ ҳақ бўлиб чиқди.
Хушнудбек
таъкидлаганидек, Суд харажатлари, узоқ давом этадиган суд жараёнларида ДТМдан қатнашадиган вакилларнинг иш ҳақи, транспорт харажатлари ва ҳ.к. чиқимларнинг ўзи судга бериш фойдадан кўра зарар эканлигини англатмайдими? Албатта, ДТМ буларни ўйламайди, чунки давлат бюджетидан ҳамда
абитуриентлардан олинадиган тўловлардан, яъни халқ пулидан кун кўради.Шунингдек, давлат ташкилотининг ОАВдан маънавий зарар сўрашинику мутлақо ҳазм қилиб бўлмайди. Бу ўта кулгили ва шармандали ҳолат. Яна қайтараман, ўзи халқ пулидан кун кўрсанглар, яна халқдан маънавий зарар ундиришни талаб қилишга уялмайсизларми? ДТМ тижорат ташкилоти эмаску, ОАВда чиққан хабар туфайли фойдадан қуруқ қолган бўлса.
Хорижда давлат ташкилотлари ОАВни судга берса (бунақаси кам учрайди), рамзий 1 доллар талаб қилади. Чунки давлат ташкилотининг мақсади суд орқали
фақат ҳақиқатни аниқлаштириш бўлади, халқдан пул шилиш эмас.
Агар давлат ташкилотининг раҳбари ёки бирор вакилининг шаъни ва қадр-қиммати топталган бўлса, унда ўша мансабдор ташкилот номидан эмас, ўз номидан судга берса ҳамда маънавий зарар талаб қилса, тўғри тушуниш мумкин.
Аммо расман давлат ташкилоти номидан ОАВдан 200 млн сўм талаб қилса, бу шармандалик!!!Сафимизга қўшилинг:👉 @davlattestmarkazi 👈
Test olish tuzish uchun yana kamida bitta yoki ikkita yangi nodavlat tashkilot olishi kerak.
Jaa bo'lmasa chet davlatlarda o'zi test oladigan tashkilotlar tiqilip yotipti.
O'shalarga berish kerak
Gazeta. Uz yopilardi eng dolzarb mavzularni ko'taradigan nashrlardan biriku.
Qanchalar insofli bular a🤕😖