Талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди
Шавкат Мирзиёев
олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида
тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.
Унга кўра:
➖ тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.
➖ талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач,
еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.
➖ кредитни расмийлаштиришда
талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.
➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун
гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.
➖ таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида
Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда
камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.
➖ жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.
👉 @xushnudbek 👈
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҚАРОРИ
Олий таълим муассасаларида бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредитлари бериш тўғрисида
ID-29720
Ushbu qaror loyihasi muhokamaga qo'yilgan edi. Bu bo'yicha ham kredit ajratiladimi?
Agar biron bahona vajlarni korsatsa bu ishonch tel raqamiga murojat qiling deyilgan joyi ham bormikin.