Талабаларга таълим кредити беришнинг янги тартиби тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасаларида таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга оид қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан барча олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли ҳамда магистратура босқичида тўлов-контракт тўлов асосида таҳсил олиш учун кредит ажратишнинг янги тизими йўлга қўйилади.

Унга кўра:

➖ тижорат банклари Марказий банкнинг асосий ставкаси (14%)да таълим кредити ажратади. Ресурс Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилади.

➖ талаба кредитни ўқишни расман тамомлагач, еттинчи ойдан бошлаб етти йил давомида қайтаради.

➖ кредитни расмийлаштиришда талабанинг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари биргаликдаги қарз олувчи сифатида қатнашишишга рухсат берилади.

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандларидан кредит учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

➖ таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун Молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси тузилади (юридик шахс бўлмайди). Жамғармага 2021 йилда камида 1 трлн сўм, кейинги йиллардан ҳақиқий талабдан келиб чиқиб маблағ ажратилади.

➖ жамғарма тижорат банкларига Марказий банк асосий ставкасидан 4% бандга паст бўлган ставкада ресурслар ажратади. Асосий ставка пасайса, кредит ва ресурс ставкаси ҳам пасаяди, агар ошса, ўзгаришсиз қолади.


👉 @xushnudbek 👈

264 comments

Show 100 more comments
Ta'lim kiridit qachondan olinadi sentabrdan boshlanadimi
Садинов Озод
Ассалом алайкум Хушнудбек. Илтимос шу таьлим кредити хакида купрок маьлумот беринг. Агар шу карор ишга тушса, ватанимизга куплаб мутахасислар етишиб чикишига ердам берган булинади.
Садинов Озод
Бу карор ижроси когозда колиб кетмаслиги учун нима килиш керак,балким купчилик овозини туплаш керакдир?
Меҳрож Жовлиев Жамолиддин уғли.
Ассаломуалайкум кредит олинган кундан бошлаб фоиз ёзиладими ёки етилган муддат яни уқишни тамомлагач 7 ой муддатдан бошланади дейилган шу кунданми илтимос шу саволимга аниқроғ тушунча берсангиз малумот учун +998888038283
Кандай хужжатлар йигиш керак,хохлаган банкдан олиш мумкунми
🍀Gulzoda🍀
Salom
Manimcha olingan summadan foiz olinadi 25mln omoqchi bo‘lgan bo‘lsez shundan foiz bn chiqarib berishadi adashmasam bankdan so‘radim sentbardan arizalar qabul qilinarkan
🍀Gulzoda🍀
Man ham bu narsa qog‘ozda qobketmasa bo‘ldi deb o‘yleman sabab yaqinda SAYLOV xa yahshigina ovoz to‘plash un
таълим кредитини Ўзбекистондаги исталган банклардан олса бўладими