Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейда таълим олиш истагида бўлган ёшлар диққатига!
📌 2020/2021-ўқув йили учун
9-синф битирувчилари ҳужжатларини қабул қилиш бошланганлиги маълум
қилинади.
🖥 Ҳужжатларни қабул қилиш
онлайн тартибда амалга оширилади.
🌐 Ушбу ҳавола орқали онлайн рўйхатдан ўтиш мумкин:
https://bit.ly/2AXaEDU🔰 Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда тақдим этилади:
• онлайн ариза;
• шахсни тасдиқловчи ҳужжат
(туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт) нусхаси;
• 9-синфни тамомлаганлик тўғрисида маълумотнома;
• 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги рангли фотосурат;
• танловдан ташқари ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.
⏰ Онлайн рўйхатдан ўтиш
2020 йил 30 июнга (шу куни ҳам) қадар давом этади.
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак тор кўчаси, 10-уй.
☎️ Телефонлар: (71) 241-72-44, (71) 241-75-54.