БИЛ-МАЙ-МАН
Бугун, 2 сентябрь — 5 августда тестга кирган абитуриентлар
28 кундан буён ўқишга кирган ёки кирмаганини била олмайди.
Ўлимдан хабарим бор, лекин мандат қачон чиқишидан хабарим йўқ.
Кимдан аниқ жавоб олишни ҳам билмайман, чунки кимдан сўрамай, елка қисяпти, “тез орада” дейишмоқда холос. Шу сабабли ҳам айримларга ўхшаб ҳар 3 соатда “Расмий хабар, мандат фалон пайти экан” деб, билмаган нарсамни гапиришни ва сизларни алдашни истамайман.
Сизларга сабр тилайман. Қачон аниқ ва расмий маълумот олсамгина, шунда эълон қилишим мумкин.
👉 @xushnudbek 👈
Шунч одамга медаль кукрак нишони бервордику
Академик Лицеям ДТМга карийдими?
Ҳеч бўлмаса, магистратурани мандатини эълон қилиб, дтм дагилар бирозҳюкларини енгиллатишса бўлармиди!
халигача эълон қилинмаганига учта гумоним бор: (Жиддий қабул қилманг)
1. ДТМ
ходимлари ҳам барчамиз қатори беш кун
дам олишмоқда. (Жавобларни 2 сентябргача эълон қилишга улгуришмаган).
2. Компьютерларида дахшатли даражада
носозлик юзага келиб, барча ходимлари кечаси-ю кундузи мук тушиб ишлашмоқда.
3. Ёшларни қўллаб-қувватлаш йили, Мустақиллигимизнинг
юбилей санаси, Президент сайлови, битирувчиларни олий таълимга қамраб олиш
кўрсаткичларидан президентнинг қониқмаётгани каби сабаблар туфайли қабул
квоталари қайта кўриб чиқилиб қарорга ўзгартиришлар киритилмоқда. ОТМларнинг сиғими қайта ўрганиляпти. 2 сменада
дарсларни ташкил этиш ҳам муҳокама қилинаётгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу дегани
– ўтиш балини тўплаган барча абитуриентларни ОТМга қабул қилиш дегани. Эҳтимол шу масалада якуний ечимга келиш
бироз чўзилмоқда.
Учинчи гумон ёки
таҳминим барчага ёқди шекилли…