Хотин-қизлар 4%лик грантга тавсиянома олиш учун нима қилиш керак?
#abituriyent
Кўпчилик савол билан мурожаат қилиб, хотин-қизларнинг алоҳида тоифалари учун ажратиладиган
давлат гранти бўйича квоталарга
тавсияномаларни қандай олиш мумкинлигини сўрашмоқда.
Бунинг жавоби қуйидагича:
👉 Тавсиянома олмоқчи бўлган хотин-қизлар
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман/шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари керак;
👉 Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топшириши лозим:
1) туман/шаҳар ҳокими ўринбосари номига ариза;
2) белгиланган талаблардан бирига тўғри келишини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
3) маълумотнома, объективка;
4) умумтаълим мактаби ёки ўрта махсус касб-ҳунар муассасасидан маълумотнома;
5) паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
👉 Ҳужжатлар
10 июлгача қабул қилинади;
👉 Туман бўлимларида ташкил этилган ишчи гуруҳ талабгор қизларнинг ҳужжатларини вилоят бошқармаларига
8 июлга қадар тақдим этади;
👉 Вилоят бошқармалари томонидан эса ҳужжатлар кўриб чиқилиб,
10 июлга қадар вазирликка юборади;
👉 Хотин-қизларга тавсияномалар
15 июлга қадар берилади;
👉 Тавсияномалар берилган хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар
20 июлга қадар ДТМ базасига киритилади.
✅ Тавсиянома қуйидаги тоифаларга берилади:
➖ кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
➖ ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
➖ 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
➖ шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
➖ ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
➖ ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар
(уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
👉 @xushnudbek 👈
Utgan yilgi qabul jarayonida ish xonadan tavsiyanomasi bulganlar va ish staji 5 yildan yuqori bulganlar suhbat orqali uqishga qabul qilishgandi.
SAVOLIM bu yil ham ish xonadan tavsiyanoma va ish staji 5 yilda yuqori bulsa ham suhbat oraqali uqishga kirsa buladimi yoki hamma qatori testga kirish kerakmi
Meni singlim xujjatalarni maxalla markaziga topshirdi
Shunda biz 20 iyulgacha Onlini ro'yxatdan o'tmasligimiz kerami??yoki hozir ham o'tsak bo'laveradimi??
Javob un oldindan Raxmat
➖ олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан). Шу худуд ва туманларга кайсилари киради?
Мана қабул жараёнлари бошланганига хам 7 кун бўлди лекин негадир халигача йўналишлар кесимидаги статистикани ошкор қилишмаяпди...